Мингдан зиёд маҳаллага жамоат транспорти етиб боради

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.08.2021
Oбуна бўлиш
Транспорт вазирлигига янги йўналишлар ташкил этиш вазифаси топширилди.
ТОШКЕНТ, 4 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда Транспорт вазирлигига янги йўналишлар ташкил этиб, жамоат транспорти етиб бормаган 1 минг 113 та маҳаллани қамраб олиш бўйича кўрсатма берилди.
Йиғилишда хизматлар соҳаси таҳлилига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
“Давлат томонидан имконият яратиб берилди. Одамларимиз ҳам ҳаракатчан, меҳнатсевар. Энди хизматлар соҳасида кескин ўзгариш қилиш керак. Бу янги иш ўринлари ташкил этишнинг энг арзон йўли. Қишлоқларда хизматлар қанча кўпайса, сифат ҳам ошади”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун биринчи босқичда 7 та тижорат банкига 1 триллион 575 миллиард сўм маблағ ажратилди. Бунинг ҳисобидан ҳудудларда 2 минг 400 та лойиҳани амалга ошириш бошланди.
Янгиликлар лентаси
0