Шомуродов “Рома”га ўтганидан кейин нималар деди – видео

Oбуна бўлиш
Италиянинг “Рома” клуби ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олди. Клуб Элдор Шомуродов трансфери учун “Женоа”га 17,5 млн евро тўлади.
Элдор Шомуродов "Рома" билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси янги клуби сафида 14-рақамда тўп суради.
Футболчи янги клуб учун берган биринчи интерьюсида орзусига қандай эришгани ва янги жамоа билан нималарга эришмоқчи эканини сўзлаб берди.
“Шундай топ клубга ўтганимдан жуда хурсандман. “Рома” бошқаларга қараганда кўпроқ мен билан шартнома имзолашни хоҳлади, улар ҳаммасини тез бажаришди, шу боис мен бу ердаман. Яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламан, умид қиламанки, кубоклар ютишда ёрдам бераман. Амплуамга тўхталадиган бўлсак, мен олдинда ёки қанотда ўйнашга ўрганганман”, - дейди Шомуродов.
Элдор Шомуродов после забитого мяча в ворота Лацио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартириши мумкин: “Ювентус”, “Рома” ёки “Милан”
Спортчи “Женоа”да ўтказилган мавсум унга маҳаллий шароитларга мослашишга имкон берган, шундан сўнг у бор маҳоратини кўрсата бошлаган.
“Аввалига мослашдим, жумладан, жамоанинг суръати ва услубига. Лекин кейин яхшироқ ўйин кўрсата олишга муваффақ бўлдим. Умид қиламанки, бу ерда ҳам ўзимни кўрсата олишга эришаман. Мен ватанимда менга қандай мухлислик қилишларини биламан, ахир мен шундай обрўли клуб шарафини ҳимоя қиляпман-ку. Умидларни оқлашга ҳаракат қиламан”, - деди у.
Элдор Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида "Ростов"дан 7,5 миллион евро эвазига "Женоа"га ўтган эди. Бунгача у "Машъал" ва "Бунёдкор" клубларида тўп сурган. Элдор ортда қолган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2021
Элдор Шомуродов - Италияда биринчи мавсум якунлари
Янгиликлар лентаси
0