Террорчи ташкилот Туркиядаги ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни ўз бўйнига олди - ОАВ

© Sputnik / Медиабанкка ўтишПожары в Турции
Пожары в Турции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.08.2021
Oбуна бўлиш
Туркиядаги ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни "Қурдистон ишчи партияси"га алоқадор террорчи гуруҳ ўз бўйнига олмоқда - ҳукумат бунга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.
ТОШКЕНТ, 2 авг – Sputnik. Туркияидаги ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни “Олов болалари” номли террорчи ташкилот ўз бўйнига олди, деб хабар қилмоқда Yeni Şafak газетаси.
“Олов болалари” Туркияда террорчи ташкилот мақомига эга бўлиб, у “Қурдистон ишчи партияси”га алоқадор. Террорчилар баёнотида айтилишича, улар “турк режимини олов ёрдамида тиз чўктириш” мақсадида ўрмон ёнғинларини атайлаб уюштиришган.
Туркия расмий вакиллари ушбу хабарга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ беришмаган.
Аномал иссиқ туфайли сўнгги кунларда Туркиянинг кўплаб ҳудудларида ўрмонлар ёнғин ичида қолган. Олов ҳатто курорт шаҳарларга ҳам жуда яқин келиб қолган. Хусусан 29 июл куни Мармарис ва Бодрумдаги бир неча меҳмонхоналардан сайёҳларни эвакуация қилишга мажбур бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0