https://sputniknews.uz/20210802/ozbek-olimlari-afgonistonda-topilgan-kushon-xazinasini-organadi-19920880.html
Ўзбек олимлари Афғонистонда топилган "Кушон хазинаси"ни ўрганади
Ўзбек олимлари Афғонистонда топилган "Кушон хазинаси"ни ўрганади
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда совет археологлери ёрдамида топилган "Кушон олтини" хазинаси 20 минг артефактлардан иборат бўлиб, дунёдаги энг йирик ва бой топилмалардан бири... 02.08.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-08-02T18:32+0500
2021-08-02T18:32+0500
2021-08-02T18:32+0500
маданият
афғонистон
археологик топилма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1091/21/10912191_0:78:1901:1147_1920x0_80_0_0_4ba126575eede8b81a04ce36f0efd853.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар Афғонистон ҳудудида топилган олтин хазинани синчиклаб ўрганишга киришади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.Маълумки, Афғонистон ҳудудида топилган “Кушон олтини” хазинаси инсоният тарихида энг йирик ва энг бой олтин буюмлар хазинаси ҳисобланади. Ушбу хазина 1978 йилда совет-афғон археологик экспедицияси томонидан топилган эди. Унинг таркибига эрамизнинг 1-4 асрларига доир 20 минг олтин буюмлар киради. Ўша вақтда Афғонистонда уруш бошланиб қолиши муносабати билан Кушон хазинаси охиригача қазиб олинмаган. Қазиб олинган буюмлар эса тўлиқ Қобулдаги Миллий музейга топширилган.Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари келишувига кўра, ўзбекистонлик олимлар ушбу бебаҳо хазинанинг буюмлари билан ишлаш, уларни ўрганиш, суратга тушириш имконига эга бўлишди. Изланишлар натижасида ушбу хазинага бағишланган китоб-альбом чоп этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1091/21/10912191_134:0:1767:1225_1920x0_80_0_0_1499647a1aea7f569e612959062929fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, афғонистон, археологик топилма
маданият, афғонистон, археологик топилма
Ўзбек олимлари Афғонистонда топилган "Кушон хазинаси"ни ўрганади
Афғонистонда совет археологлери ёрдамида топилган "Кушон олтини" хазинаси 20 минг артефактлардан иборат бўлиб, дунёдаги энг йирик ва бой топилмалардан бири ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик олимлар Афғонистон ҳудудида топилган олтин хазинани синчиклаб ўрганишга киришади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Маълумки, Афғонистон ҳудудида топилган “Кушон олтини” хазинаси инсоният тарихида энг йирик ва энг бой олтин буюмлар хазинаси ҳисобланади. Ушбу хазина 1978 йилда совет-афғон археологик экспедицияси томонидан топилган эди. Унинг таркибига эрамизнинг 1-4 асрларига доир 20 минг олтин буюмлар киради. Ўша вақтда Афғонистонда уруш бошланиб қолиши муносабати билан Кушон хазинаси охиригача қазиб олинмаган. Қазиб олинган буюмлар эса тўлиқ Қобулдаги Миллий музейга топширилган.
Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари келишувига кўра, ўзбекистонлик олимлар ушбу бебаҳо хазинанинг буюмлари билан ишлаш, уларни ўрганиш, суратга тушириш имконига эга бўлишди. Изланишлар натижасида ушбу хазинага бағишланган китоб-альбом чоп этилади.