Ўзбекистон ОЎ-2020да: 8-куни қандай натижа қайд этилди

Бекмурод Олтибоев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Oбуна бўлиш
Бугун Олимпиаданинг саккизинчи кун баҳслари ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 31июл — Sputnik. Бугун Олимпиаданинг саккизинчи кун баҳслари ўтказилди.
Дзюдо: ўзбекистонлик спортчилар жамоавий беллашувда Нидерландияга мағлуб бўлди. Республика дзюдочилари Олимпиададаги ўз иштирокларини якунлашди.
Бокс: Шаҳобиддин Зоиров 1/8 финалда Кабо-Верде вакили Давид Варелани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди.
Элнур Абдураимов тожикистонлик боксчи, Осиё чемпиони Баҳодур Усмоновни 5:0 мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди. Энди у навбатдаги жангида арманистонлик Ованесс Бачковга қарши рингга кўтарилади.
Ўқ отиш: Мухтасар Тохирова (37 спортчи ичида 30-ўрин). Бу финалга чиқиш учун етарли бўлмади.
Янгиликлар лентаси
0