Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди - видео

© Sputnik / Абзал КалиевДрака, иллюстративное фото
Драка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.07.2021
Oбуна бўлиш
Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Москвада мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз берди.
Воқеа пойтахт марказидаги "Тройка" савдо марказида содир бўлди.
ОАВ ёзишича, можарода отишма бўлган, 20 нафарга яқин одам қатнашган, айримлар ушланган. Маҳаллий нашрларга кўра, муштлашувда чет элликлар иштирок этган. Жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ, РФ Ички ишлар вазирлиги оммавий муштлашувларда иштирок этадиган чет элликлар мамлакатдан чиқариб юборилиши ва унга кириш тақиқланишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 12 июл куни Москвада “Кузьминки” метро бекати олдидаги оммавий муштлашув юз берди, унда 200 нафарга яқин Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан бўлган фуқаролар қатнашди. Шундан сўнг 102 нафар мигрант қўлга олинди.
Янгиликлар лентаси
0