https://sputniknews.uz/20210730/msk-siyosiy-partiyalarning-vakolatlari-vakillarini-royxatga-oldi-19880846.html
МСК Сиёсий партияларнинг ваколатлари вакилларини рўйхатга олди
МСК Сиёсий партияларнинг ваколатлари вакилларини рўйхатга олди
Sputnik Ўзбекистон
Ваколатли вакиллар имзо варақаларини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. 30.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-30T10:47+0500
2021-07-30T10:47+0500
2021-07-30T10:49+0500
сиёсат
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19876451_0:0:1201:676_1920x0_80_0_0_216a6ebc9e7926af123d976d29cb208f.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Марказий сайлов комиссияси 29 июль куни Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этаётган бешта сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Хусусан, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси раҳбарлари тавсия этган ваколатли вакилларнинг тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларни вакилларни рўйхатга олиш ва гувоҳнома (мандат)ни бериш ҳақида қарор қабул қилинди, - дейилган хабарда.Маълумот учун, сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 34-моддасида белгиланган. Ваколатли вакиллар сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Сиёсий партия ваколатли вакилининг ваколат муддати сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан тугаган ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20210728/mashhur-galochka-va-bayroq-ranglari-msk-prezident-saylovlari-logotipini-taqdim-etdi-19853081.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19876451_65:0:1132:800_1920x0_80_0_0_7194d4adcaadee19a20a9f9ff2c92fde.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
МСК Сиёсий партияларнинг ваколатлари вакилларини рўйхатга олди
10:47 30.07.2021 (янгиланди: 10:49 30.07.2021) Ваколатли вакиллар имзо варақаларини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Марказий сайлов комиссияси 29 июль куни Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этаётган бешта сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини рўйхатга олди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Хусусан, Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси раҳбарлари тавсия этган ваколатли вакилларнинг тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиб, уларни вакилларни рўйхатга олиш ва гувоҳнома (мандат)ни бериш ҳақида қарор қабул қилинди, - дейилган хабарда.
Маълумот учун, сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 34-моддасида белгиланган. Ваколатли вакиллар сайлов комиссиясининг мажлисларида, ҳужжатларни топширишда, имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширишда, сайлов участкасида овозларни санаб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Сиёсий партия ваколатли вакилининг ваколат муддати сайлов якунлари тўғрисидаги ахборот матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан тугаган ҳисобланади.