https://sputniknews.uz/20210730/belarusdagi-soz-erkinligi-ekstremizm-tusiga-kirdi---zayavil-lukashenko-19886394.html
Беларусдаги сўз эркинлиги экстремизм тусига кирди - заявил Лукашенко
Беларусдаги сўз эркинлиги экстремизм тусига кирди - заявил Лукашенко
Sputnik Ўзбекистон
Лукашенконинг айтишича, Беларусда сўз эркинлигига қарши эмас, балки экстремизм тусига кирган сўз эркинлигига қарши кураш бормоқда 30.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-30T15:04+0500
2021-07-30T15:04+0500
2021-07-30T15:04+0500
дунёда
беларусь
александр лукашенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/15/18849008_0:0:1389:781_1920x0_80_0_0_ce2cc6b9d414bf2e8f9dac2ff103d1f0.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатда бошқача фикрлайдиганлар ёки турли фикрларга қарши эмас, балки "экстремистик фаолият тусига кирган сўз эркинлигига қарши" кураш олиб борилаётгани ҳақида гапирди.Лукашенко бугун, жума куни маҳаллий фаоллар билан ижтимоий-сиёсий вазиятнинг долзарб масалалари бўйича учрашув ўтказмоқда."Ахборот майдонида тартиб ўрнатиш бўйича тизимли иш якунига етмоқда. Бу ерда бир муҳим нарсани тушуниш керак: биз бошқача фикрлайдиганлар ёки турли фикрларга қарши кураш олиб бормаяпмиз. Худо асрасин. Агар турли фикрларни кесиб ташлайверадиган бўлсак - давлат тамом бўлади. Шунчаки, бугун биз ҳимоя қилиб келаётган сўз эркинлиги экстремистик фаолият тусига кирган", - дея иқтибос келтиради Лукашенко сўзларидан Белта давлат агентлиги.“Иштонимгача титиб кўришди”: Лукашенко ўзи ҳақидаги фильмнинг "ағдар-тўнтарини" чиқарди >>>Президент сўзларига кўра, ҳокимиятни танқид қилиш бошқа, сабаби Минск "ҳамиша танқидни адекват қабул қилган". "Қонли тўқнашувларга даъват қилиш ва инқилобий кайфиятни қўллаб-қувватламайдиганларни бир ёқли қилиш билан қўрқитиш эса мутлақо бошқа масаладир. Улар сохталаштирилган маълумотлар, киберҳужумлар ва шахсий маълумотларни ўғирлаш орқали муҳитни зиддийлаштириш билан банд", - деган Лукашенко.
https://sputniknews.uz/20210419/lukashenko-mamlakatda-harbiy-tontarish-uyushtirishga-kimlar-tayyorgarlik-korganini-aytdi-18401439.html
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/15/18849008_114:0:1155:781_1920x0_80_0_0_e7cd727a84d12e6700d80c02a823e2e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, беларусь, александр лукашенко
дунёда, беларусь, александр лукашенко
Беларусдаги сўз эркинлиги экстремизм тусига кирди - заявил Лукашенко
Лукашенконинг айтишича, Беларусда сўз эркинлигига қарши эмас, балки экстремизм тусига кирган сўз эркинлигига қарши кураш бормоқда
ТОШКЕНТ, 30 июл - Sputnik. Беларус президенти Александр Лукашенко мамлакатда бошқача фикрлайдиганлар ёки турли фикрларга қарши эмас, балки "экстремистик фаолият тусига кирган сўз эркинлигига қарши" кураш олиб борилаётгани ҳақида гапирди.
Лукашенко бугун, жума куни маҳаллий фаоллар билан ижтимоий-сиёсий вазиятнинг долзарб масалалари бўйича учрашув ўтказмоқда.
"Ахборот майдонида тартиб ўрнатиш бўйича тизимли иш якунига етмоқда. Бу ерда бир муҳим нарсани тушуниш керак: биз бошқача фикрлайдиганлар ёки турли фикрларга қарши кураш олиб бормаяпмиз. Худо асрасин. Агар турли фикрларни кесиб ташлайверадиган бўлсак - давлат тамом бўлади. Шунчаки, бугун биз ҳимоя қилиб келаётган сўз эркинлиги экстремистик фаолият тусига кирган", - дея иқтибос келтиради Лукашенко сўзларидан Белта давлат агентлиги.
Президент сўзларига кўра, ҳокимиятни танқид қилиш бошқа, сабаби Минск "ҳамиша танқидни адекват қабул қилган". "Қонли тўқнашувларга даъват қилиш ва инқилобий кайфиятни қўллаб-қувватламайдиганларни бир ёқли қилиш билан қўрқитиш эса мутлақо бошқа масаладир. Улар сохталаштирилган маълумотлар, киберҳужумлар ва шахсий маълумотларни ўғирлаш орқали муҳитни зиддийлаштириш билан банд", - деган Лукашенко.