Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автомобил ЙТҲга учради

© Пресс-служба департамента полиции Актубинской областиАвария в Актубе с участием узбекистанцев
Авария в Актубе с участием узбекистанцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2021
Oбуна бўлиш
Авария "Самара — Шымкент" йўлининг 996-километри Ақтобе вилояти Карабутак қишлоғи яқинидан ўтган қисмида содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Қозоғистонда, ичида 8-нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган енгил автомобил аварияга учради, деб хабар қилмоқда, nur.kz нашри.
Хабарда айтилишига кўра, авария "Самара — Шымкент" йўлининг 996-километри Ақтобе вилояти Карабутак қишлоғи яқинидан ўтган қисмида содир бўлган. Ўтказилган текширув натижасида маълум бўлишича, рулда 36-ёшли Қозоғистон фуқароси бўлган ва у бошқарувни эплай олмагани туфайли ЙТҲ содир бўлган.
Оқибатда ҳайдовчи ва Ўзбекистон фуқаролари тан жароҳатлари олишган ва уларнинг барчаси шифохонага жойлаштирилган.
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон ҳудудига Туркистон вилоятидаги "Жибек Жолы" чегара назорат пункти орқали ўтиб келишган ва Отирау вилоятига ишлашга йўл олишган.
Воқеа юзсидан судгача текширув ўтказилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0