https://sputniknews.uz/20210729/islom-olami-va-rossiya---garb-axborot-urushlari-nishonidir---tiv-bayonoti-19879215.html
Ислом олами ва Россия - Ғарб ахборот урушлари нишонидир - ТИВ баёноти
Ислом олами ва Россия - Ғарб ахборот урушлари нишонидир - ТИВ баёноти
Sputnik Ўзбекистон
Россия ТИВ вакилининг айтишича, Ғарб томонидан юритилаётган ахборот урушидаги ҳийла-найранглардан бири - Ғарбнинг дунё ОАВларини "тўғри" ҳамда давлат... 29.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-29T21:43+0500
2021-07-29T21:43+0500
2023-04-05T18:34+0500
дунёда
ақш
матбуот
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19547262_0:0:3314:1864_1920x0_80_0_0_085f2cf0d079e7d30ce7fb64e3ca7212.jpg
ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Россия ва мусулмон олами Ғарбнинг ахборот урушига қарши биргаликда қаршилик кўрсатиши керак, деб ҳисоблайди РФ ТИВ ахборот ва матбуот департаменти раҳбари ўринбосари Александр Бикантов."Глобал ахборот уруши омилини эсламасдан илож йўқ. У Ғарб томонидан қадриятлар ёндашувига эга, неолиберализмдан фарқ қиладиган мамлакатларга қарши бошланган ва олиб борилмоқда. Бунинг учун оммавий салбий ахборот фонлари шакллантирилади, давлатлардаги, жумладан, Россия, Хитой ва Эрон, шунингдек, мусулмон мамлакатларидаги барча муаммолар кўпиртирилади, уларнинг муваффақиятлари ҳақида эса гапирилмайди. Буларнинг ҳаммасидан мақсад - рақибларни глобал ахборот маконида максимал даражада обрўсизлантириш орқали кучсизлантиришдир ", - деди Бикантов Қозонда бўлиб ўтган "РФ-Ислом дунёси" саммитида чиқиши давомида.Ахборот урушидаги яна бир ҳийла-найранг - Ғарбнинг дунё ОАВларини "тўғри" ҳамда давлат бюджетидан пул оладиган "нотўғри"ларга ажратишидир, дея қўшимча қилди у."Россия ТИВ шунга аминки, Москва ҳам, мусулмон дунёси ҳам ахборот урушларига йўл қўймаслик, ахборот кўп қутблилигини кучайтиришдан холисона манфаатдор. Қутблардан бири бу Шарқ мамлакатлари бўлиб, у ерда ҳамма тингланиш ҳуқуқига эга. Биз Ғарб грантлари монополияси кучсизланиши тарафдоримиз", дея қўшимча қилди РФ ТИВ вакили."Бизнинг умумий вазифамиз сохта хабарлар ва дезинформацияга қарши курашиш, тиқиштирилган стереотипларни ва диний ёки қадриятлар асосида мамлакатларни ва бутун халқларни обрўсизлантиришга уринишларни йўқ қилишдир", деб ҳисоблайди у."Фақатгина салоҳиятларни бирлаштириб, биз мусулмон олами билан ахборот урушларига қарши тура оламиз... Биргаликда биз соғлом кучлар қутбини кучайтира оламиз ва глобал медиа муҳитидаги мувозанатни адолат ва қонун фойдасига ўзгартира оламиз. Тўртта сабабчи - Вашингтон, Париж, Оттава ва Лондон ташаббуси билан ташкил этилган оммавий коммуникациялар дунёсидаги бўлиниш эса - ахборот соҳасидан ташқи сиёсий мақсадларга эришиш учун фойдаланишга қаратилган", - дея қўшимча қилди Бикантов.
https://sputniknews.uz/20200729/Kreml-COVID-19-byicha-dezinformatsiya-taratishda-Rossiyaga-arshi-ayblovlarga-zhavob-berdi-14653248.html
https://sputniknews.uz/20210326/garb-rossiyaga-qarshi-yangi-urush-17977575.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/05/19547262_291:0:3022:2048_1920x0_80_0_0_bd464dd540e0c071e06393ec102e0b80.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, матбуот, россия
дунёда, ақш, матбуот, россия
Ислом олами ва Россия - Ғарб ахборот урушлари нишонидир - ТИВ баёноти
21:43 29.07.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Россия ТИВ вакилининг айтишича, Ғарб томонидан юритилаётган ахборот урушидаги ҳийла-найранглардан бири - Ғарбнинг дунё ОАВларини "тўғри" ҳамда давлат бюджетидан пул оладиган "нотўғри"ларга ажратишидир.
ТОШКЕНТ, 29 июл - Sputnik. Россия ва мусулмон олами Ғарбнинг ахборот урушига қарши биргаликда қаршилик кўрсатиши керак, деб ҳисоблайди РФ ТИВ ахборот ва матбуот департаменти раҳбари ўринбосари Александр Бикантов.
"Глобал ахборот уруши омилини эсламасдан илож йўқ. У Ғарб томонидан қадриятлар ёндашувига эга, неолиберализмдан фарқ қиладиган мамлакатларга қарши бошланган ва олиб борилмоқда. Бунинг учун оммавий салбий ахборот фонлари шакллантирилади, давлатлардаги, жумладан, Россия, Хитой ва Эрон, шунингдек, мусулмон мамлакатларидаги барча муаммолар кўпиртирилади, уларнинг муваффақиятлари ҳақида эса гапирилмайди. Буларнинг ҳаммасидан мақсад - рақибларни глобал ахборот маконида максимал даражада обрўсизлантириш орқали кучсизлантиришдир ", - деди Бикантов Қозонда бўлиб ўтган "РФ-Ислом дунёси" саммитида чиқиши давомида.
Ахборот урушидаги яна бир ҳийла-найранг - Ғарбнинг дунё ОАВларини "тўғри" ҳамда давлат бюджетидан пул оладиган "нотўғри"ларга ажратишидир, дея қўшимча қилди у.
"Россия ТИВ шунга аминки, Москва ҳам, мусулмон дунёси ҳам ахборот урушларига йўл қўймаслик, ахборот кўп қутблилигини кучайтиришдан холисона манфаатдор. Қутблардан бири бу Шарқ мамлакатлари бўлиб, у ерда ҳамма тингланиш ҳуқуқига эга. Биз Ғарб грантлари монополияси кучсизланиши тарафдоримиз", дея қўшимча қилди РФ ТИВ вакили.
"Бизнинг умумий вазифамиз сохта хабарлар ва дезинформацияга қарши курашиш, тиқиштирилган стереотипларни ва диний ёки қадриятлар асосида мамлакатларни ва бутун халқларни обрўсизлантиришга уринишларни йўқ қилишдир", деб ҳисоблайди у.
"Фақатгина салоҳиятларни бирлаштириб, биз мусулмон олами билан ахборот урушларига қарши тура оламиз... Биргаликда биз соғлом кучлар қутбини кучайтира оламиз ва глобал медиа муҳитидаги мувозанатни адолат ва қонун фойдасига ўзгартира оламиз. Тўртта сабабчи - Вашингтон, Париж, Оттава ва Лондон ташаббуси билан ташкил этилган оммавий коммуникациялар дунёсидаги бўлиниш эса - ахборот соҳасидан ташқи сиёсий мақсадларга эришиш учун фойдаланишга қаратилган", - дея қўшимча қилди Бикантов.