Яна антирекорд - бир суткада аниқланган беморлар сони 1400га яқинлашди
© Sputnik / Евгений Биятов
/ Oбуна бўлиш
Сўнгги бир сутка давомида Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари 843 нафарга, пневмонияга чалинганлар сони эса 556 нафарга етди.
ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Ўзбекистонда сўнгги сутка давомида яна антирекорд қайд этилди. 27 июл куни коронавирус аниқланганлар сони 843 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 556 нафарга етди, 8 нафар бемор вафот этди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Шундай қилиб Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126627 (+843) нафарни ташкил этмоқда. Коронавирусга чалинган беморлардан 8 нафари вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 853 нафарни ташкил қилди.
Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида, Тошкент, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах ва Қорақалпоғистон Республикаларида қайд этилган.
80 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
21 нафари Андижон вилоятида,
21 нафари Бухоро вилоятида,
89 нафари Жиззах вилоятида,
24 нафари Қашқадарё вилоятида,
18 нафари Навоий вилоятида,
31 нафари Наманган вилоятида,
85 нафари Самарқанд вилоятида,
27 нафари Сирдарё вилоятида,
95 нафари Сурхондарё вилоятида,
75 нафари Фарғона вилоятида,
56 нафари Хоразм вилоятида,
98 нафари Тошкент вилоятида,
123 нафари Тошкент шаҳрида.
123 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Ундан ташқари, кеча кун давомида 556 нафар кишида пневмония аниқланди. Пневмония ҳолатларининг аксарияти Тошкент шаҳри (125), Самарқанд (158), Сурхондарё (96), Жиззах (95) вилояти, Қорақалпоғирстон Республикаси (75) ва бошқа вилоятларда аниқланган.