UzAuto навбатни сотишни бизнесга айлантирган шахсларни аниқлади

© UzAutoАвтомобили UzAuto Motors
Автомобили UzAuto Motors - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.07.2021
Oбуна бўлиш
Навбат сотиш ва сунъий навбат ҳосил қилишнинг олдини олиш мақсадида UzAuto савдо маълумотлар базасини ДЙҲХХ базаси билан синхронлаштиришни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 28 июл - Sputnik. Автомобиллар ишлаб чиқаришда содир бўлаётган айрим муаммолар туфайли харидорлар шартнома имзолаганидан сўнг турли муддат навбатга туришга мажбур бўлишмоқда. Айрим шахслар ушбу ҳолатни бизнесга айлантириб олишган, деб хабар қилмоқда "UzAuto Motors" компанияси.
Вазият ўрганилганда бир шахс томонидан автомобилларни сотиб олиш учун 10, 20 ва ҳаттоки, 200 та келишув шартномаларининг тузилганлик ҳолатлари аниқланди.
Ушбу муносабат билан "UzAuto Motors" янги автомобилларни сотиб олишда савдо маълумотлар базасини ДЙҲХХ янги автомобилларни рўйхатдан ўтказиш базаси билан синхронлаштириш ташаббуси билан чиқди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги кўмагидаги ҳамкорликни ўзида акс эттирган ушбу лойиҳа ўша ноқонуний бойиш тизими пайдо бўлишининг олдини олади ва автомобилни олишда навбатни беришнинг имконсизлигини таъминлайди, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0