https://sputniknews.uz/20210728/tonirovkaga-oid-hukumat-qarori-qabul-qilindi-19855339.html
“Тонировка”га оид ҳукумат қарори қабул қилинди
“Тонировка”га оид ҳукумат қарори қабул қилинди
Sputnik Ўзбекистон
“Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади 28.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-28T14:59+0500
2021-07-28T14:59+0500
2021-07-28T19:45+0500
жамият
ўзбекистон
тонировка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/892/68/8926811_0:0:1921:1080_1920x0_80_0_0_e9667e77ff3aef0d8640d11f1f78467a.jpg
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона инрерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.Эсталиб ўтамиз, июн ойи ўртасида тонировка нархини пасайтириш юзасидан депутатлик сўрови 2-3 хил таклиф билан ИИВга юборилгани ҳақида депутат Дониёр Ғаниев маълум қилганди. Кейинчалик депутат яна ёз мавсумида тонировкани бепул қилиш ҳақида пост ёзганди.ИИВ ушбу сўровга аниқ жавоб бермаган, бироқ тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент администрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага вазирлик ўз таклифларини билдирилган.Ҳозирги кунда автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси нархи жисмоний шахслар учун 5 БҲМ (1 225 000 сўм) этиб белгиланган. Ҳам орқа, ҳам олд ён ойналар тонировкаси учун эса 50 БҲМ (12 250 000 сўм) нарх сақланиб қолмоқда.
https://sputniknews.uz/20210615/tonirovka-narxini-pasaytirish-rejalashtirilmoqda-19236245.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/892/68/8926811_87:0:1782:1271_1920x0_80_0_0_0e8918b9f0b0c6dd06d2d18b84371b79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тонировка
жамият, ўзбекистон, тонировка
“Тонировка”га оид ҳукумат қарори қабул қилинди
14:59 28.07.2021 (янгиланди: 19:45 28.07.2021) “Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади
ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона инрерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.
Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.
Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.
Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.
ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.
Эсталиб ўтамиз, июн ойи ўртасида тонировка нархини пасайтириш юзасидан депутатлик сўрови 2-3 хил таклиф билан ИИВга юборилгани ҳақида депутат Дониёр Ғаниев маълум қилганди. Кейинчалик депутат яна ёз мавсумида тонировкани бепул қилиш ҳақида пост ёзганди.
ИИВ ушбу сўровга аниқ жавоб бермаган, бироқ тонировка нархини камайтириш юзасидан Президент администрацияси томонидан қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу лойиҳага вазирлик ўз таклифларини билдирилган.
Ҳозирги кунда автомобилларнинг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномаси нархи жисмоний шахслар учун 5 БҲМ (1 225 000 сўм) этиб белгиланган. Ҳам орқа, ҳам олд ён ойналар тонировкаси учун эса 50 БҲМ (12 250 000 сўм) нарх сақланиб қолмоқда.