https://sputniknews.uz/20210727/2022-yildan-qator-malumotlar-va-hujjatlarni-talab-qilish-bekor-qilinadi---royxat-19835605.html
2022 йилдан қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади - рўйхат
2022 йилдан қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади - рўйхат
Sputnik Ўзбекистон
Ташкилотлар белгиланган маълумотлар ва ҳужжатларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади. 27.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-27T09:58+0500
2021-07-27T09:58+0500
2021-07-27T09:58+0500
жамият
давлат хизматлари агентлиги (дха)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/709/71/7097132_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_c787e3e5195432e0a08df24ff81fe67a.jpg
ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент Фармони имзоланди.Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади:- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;- лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;- давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;- қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;- кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;- жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;- олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;- жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;- жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;- фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;- ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;- олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;Қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:- молиявий ҳисоботлар нусхаларини;- жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;- - ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
https://sputniknews.uz/20210414/dxa-tizimida-uch-oy-ichida-19-nafar-mansabdor-ishdan-olindi-18321592.html
https://sputniknews.uz/20200421/DKhA-karantinda-nikodan-tishga-anday-ariza-topshirish-mumkinligini-malum-ildi-13967824.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/709/71/7097132_0:0:900:675_1920x0_80_0_0_26b785d204ae021ac2ab986e0d67d670.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, давлат хизматлари агентлиги (дха)
жамият, давлат хизматлари агентлиги (дха)
2022 йилдан қатор маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади - рўйхат
Ташкилотлар белгиланган маълумотлар ва ҳужжатларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.
ТОШКЕНТ, 27 июл - Sputnik. "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" президент Фармони имзоланди.
Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни талаб қилиш бекор қилинади:
- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
- лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
- давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
- қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
- кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
- жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
- олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
- жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
- жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
- фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
- ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
- олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
Қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади:
- молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
- жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
- - ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни.
Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.