https://sputniknews.uz/20210725/jahongir-otajonov-ishi-sudga-oshirildi-19815341.html
Жаҳонгир Отажонов иши судга оширилди
Жаҳонгир Отажонов иши судга оширилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИББ Жаҳонгир Отажоновга нисбатан очилган ишни судга юборди. 25.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-25T10:37+0500
2021-07-25T10:37+0500
2021-07-25T10:40+0500
жамият
тошкент
иибб
жаҳонгир отажонов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1261/22/12612201_0:160:1000:723_1920x0_80_0_0_7f8d875706e9a9d916ee095c77607d41.jpg
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Жаҳонгир Отажоновга нисбатан очилган иш судга юборилди, деб хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.Хабарда айтилишича, Жаҳонгир Отажанов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган. Унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.Қайд этилишича, унинг қилмишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.
https://sputniknews.uz/20210629/davlat-organlari-xizmatchilarini-haqorat-qilgan-jahongir-otajanovning-harakati--tekshiriladi-19455921.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1261/22/12612201_0:67:1000:817_1920x0_80_0_0_d3d8038ba75451c25f549b5cfbd5d789.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент, иибб, жаҳонгир отажонов
жамият, тошкент, иибб, жаҳонгир отажонов
Жаҳонгир Отажонов иши судга оширилди
10:37 25.07.2021 (янгиланди: 10:40 25.07.2021) Тошкент ИИББ Жаҳонгир Отажоновга нисбатан очилган ишни судга юборди.
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Жаҳонгир Отажоновга нисбатан очилган иш судга юборилди, деб
хабар қилди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, Жаҳонгир Отажанов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштириб, ходимларнинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан тахқирлаган. Унинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Қайд этилишича, унинг қилмишида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.