https://sputniknews.uz/20210724/olimpiadaning-birinchi-kuni-muvaffaqiyatsiz-otdi--19814630.html
Олимпиаданинг биринчи куни муваффақиятсиз ўтди...
Олимпиаданинг биринчи куни муваффақиятсиз ўтди...
Sputnik Ўзбекистон
XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг биринчи кунида спортнинг 11 турида беллашувларда иштирок этган ўзбкистонлик спортчилар муваффақиятли натижаларга эриша... 24.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-24T19:34+0500
2021-07-24T19:34+0500
2021-07-24T19:47+0500
ўзбекистон токио олимпия ўйинларида
токио олимпиадаси-2020
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19773667_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_4c0b091ee429670106859d37dc922050.jpg
ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Ўзбекистон Олимпия жамоаси учун Токио-2020 Олимпиадасининг биринси куни, афсуски кутилган натижаларни келтирмади. Миллий Олимпиада қўмитаси хабар қилишига кўра, натижалар қуйидагича:Ўқ отиш: 10 метрдан милтиқдан ўқ отиш дастурида иштирок этган Мухтасар Тоҳирова саралашда 622.2 очко тўплай олди. Бу билан вакиламиз 33-кўрсаткични қайд этди.Қиличбозлик: сабля йўналишида 19 ёшли ҳамюртимиз Шерзод Мамутов руминиялик Юлиан Теодосиуга қарши жанг олиб борди ва 11:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.Академик эшкак эшиш: Бироз аввал академик эшкак эшиш бўйича вакилларимиз Собир Сафаралиев ва Шаҳбоз Холмирзаев Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги биринчи чиқишларини якунлашди. Енгил қайиқдаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган вакилларимиз 2000 метр масофага кечган дастурда 6:44.98 дақиқа натижа қайд этишди. Бу билан улар ўз гуруҳларида тўртинчи ўринни банд этишди.Теннис: Денис Истомин – Сумит Нагал (Ҳиндистон). Ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши кечган муросасиз беллашувда вакилимиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Вакилимиз иккинчи сетда ғалаба қозониб, учрашувда бироз бурилиш ясагандек бўлди, бироқ ҳал қилувчи сетда ҳиндистонлик ракетка устасига омад кулиб боқди.Велоспорт: Муроджон Холмуродов шосседаги гуруҳ пойгасида 234 км масофада баҳс олиб боради. 130 нафарга яқин спортчи стартга чиққан беллашувда вакилимиз 64-бўлиб маррага етиб келди. Қайд этиш жоиз, иштирокчиларнинг ярми ушбу пойгада финишга етиб кела олмади.Қиличбозлик: Малика Ҳакимова – Йивен Сун (Хитой). Шпага қуролида жанг олиб борган Малика Ҳакимова хитойлик Йивен Сунга қарши баҳс олиб борди. Беллашувда хитойлик қиличбоз 15:10 ҳисобида ғалаба қозонди.Бокс: Шаҳноза Юнусова – Каролина Косевска (Польша). Боксчимиз Шаҳноза Юнусовага польшалик Каролина Косевска рақиблик қилди. Ёш вакиламиз тажрибали боксчига қарши муносиб жанг қилди, бироқ ғалаба полшалик боксчига насиб этди. Бокс: Санжар Турсунов – Абдулхафид Бенчабла (Жазоир). Жазоирлик Абдулхафид Бенчаблага қарши рингга кўтарилган вакилимиз тенг курашлар остида кечган жангда кичик фарқ билан мағлубиятга учради. Иккинчи раундни ўз устунлигида ўтказа олган Турсунов қолган раундларда ташаббусни бой бериб қўйди.Дзюдо: Шарофиддин Лутфиллаев – Артём Лесиук (Украина) / Хосе Рамос (Гватемала). Бироз аввал дзюдо беллашувларининг -60 кг вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев украиналик Артём Лесиукка қарши курашди. Муросасиз кечган беллашувда Шарофиддин Лутфиллаев кутилмаганда вазари баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпиадани тарк этди.Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов кўпкураш дастурида 79.064 очко жамғарди, лекин бу Олимпиадани давом эттириш учун етарли бўлмади. Гимнастикачи мусобақани 49-натижа билан тугатди. Ўзбекистонлик спортчиларга мухлислик қилишда давом этамиз ва бўлажак мусобақаларда ғалаба тилаб қоламиз. Эслатиб ўтамиз, XXXII ёзги Олимпия ўйинларида 68 нафар ўзбекистонлик спортчилар спортнинг 17та тури бўйича иштирок этишмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/16/19773667_196:0:2927:2048_1920x0_80_0_0_28ef7a3ad1947b47e23c622da21f12b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон токио олимпия ўйинларида, токио олимпиадаси-2020
ўзбекистон токио олимпия ўйинларида, токио олимпиадаси-2020
Олимпиаданинг биринчи куни муваффақиятсиз ўтди...
19:34 24.07.2021 (янгиланди: 19:47 24.07.2021) XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг биринчи кунида спортнинг 11 турида беллашувларда иштирок этган ўзбкистонлик спортчилар муваффақиятли натижаларга эриша олмадилар.
ТОШКЕНТ, 24 июл - Sputnik. Ўзбекистон Олимпия жамоаси учун Токио-2020 Олимпиадасининг биринси куни, афсуски кутилган натижаларни келтирмади.
Миллий Олимпиада қўмитаси хабар қилишига кўра, натижалар қуйидагича:
Ўқ отиш: 10 метрдан милтиқдан ўқ отиш дастурида иштирок этган Мухтасар Тоҳирова саралашда 622.2 очко тўплай олди. Бу билан вакиламиз 33-кўрсаткични қайд этди.
Қиличбозлик: сабля йўналишида 19 ёшли ҳамюртимиз Шерзод Мамутов руминиялик Юлиан Теодосиуга қарши жанг олиб борди ва 11:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Академик эшкак эшиш: Бироз аввал академик эшкак эшиш бўйича вакилларимиз Собир Сафаралиев ва Шаҳбоз Холмирзаев Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги биринчи чиқишларини якунлашди. Енгил қайиқдаги жуфтлик баҳсларида иштирок этган вакилларимиз 2000 метр масофага кечган дастурда 6:44.98 дақиқа натижа қайд этишди. Бу билан улар ўз гуруҳларида тўртинчи ўринни банд этишди.
Теннис: Денис Истомин – Сумит Нагал (Ҳиндистон). Ҳиндистонлик Сумит Нагалга қарши кечган муросасиз беллашувда вакилимиз 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Вакилимиз иккинчи сетда ғалаба қозониб, учрашувда бироз бурилиш ясагандек бўлди, бироқ ҳал қилувчи сетда ҳиндистонлик ракетка устасига омад кулиб боқди.
Велоспорт: Муроджон Холмуродов шосседаги гуруҳ пойгасида 234 км масофада баҳс олиб боради. 130 нафарга яқин спортчи стартга чиққан беллашувда вакилимиз 64-бўлиб маррага етиб келди. Қайд этиш жоиз, иштирокчиларнинг ярми ушбу пойгада финишга етиб кела олмади.
Қиличбозлик: Малика Ҳакимова – Йивен Сун (Хитой). Шпага қуролида жанг олиб борган Малика Ҳакимова хитойлик Йивен Сунга қарши баҳс олиб борди. Беллашувда хитойлик қиличбоз 15:10 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бокс: Шаҳноза Юнусова – Каролина Косевска (Польша). Боксчимиз Шаҳноза Юнусовага польшалик Каролина Косевска рақиблик қилди. Ёш вакиламиз тажрибали боксчига қарши муносиб жанг қилди, бироқ ғалаба полшалик боксчига насиб этди.
Бокс: Санжар Турсунов – Абдулхафид Бенчабла (Жазоир). Жазоирлик Абдулхафид Бенчаблага қарши рингга кўтарилган вакилимиз тенг курашлар остида кечган жангда кичик фарқ билан мағлубиятга учради. Иккинчи раундни ўз устунлигида ўтказа олган Турсунов қолган раундларда ташаббусни бой бериб қўйди.
Дзюдо: Шарофиддин Лутфиллаев – Артём Лесиук (Украина) / Хосе Рамос (Гватемала). Бироз аввал дзюдо беллашувларининг -60 кг вазн тоифасида Шарофиддин Лутфиллаев украиналик Артём Лесиукка қарши курашди. Муросасиз кечган беллашувда Шарофиддин Лутфиллаев кутилмаганда вазари баҳоси билан имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпиадани тарк этди.
Спорт гимнастикаси: Расулжон Абдураҳимов кўпкураш дастурида 79.064 очко жамғарди, лекин бу Олимпиадани давом эттириш учун етарли бўлмади. Гимнастикачи мусобақани 49-натижа билан тугатди.
Ўзбекистонлик спортчиларга мухлислик қилишда давом этамиз ва бўлажак мусобақаларда ғалаба тилаб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, XXXII ёзги Олимпия ўйинларида 68 нафар ўзбекистонлик спортчилар спортнинг 17та тури бўйича иштирок этишмоқда.