Ўзбекистонда президент сайлови кампанияси бошланди

Oбуна бўлиш
2021 йил 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон президенти сайловига старт берилди
ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. 2021 йил 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон президенти сайловига старт берилди.
Бу сафарги президент сайловлари, умумжаҳон миқёсида қабул қилинган халқаро стандартларга мос келувчи, янги миллий сайлов қонунчилиги ҳамда демократия ва очиқлик тамойиллари асосида бўлиб ўтади, деди МСК раиси Зайниддик Низамходжаев.
Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнини сиёсий партия вакиллари, фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органлари, халқаро ташкилоат ва хорижий давлат вакиллари ҳамда маҳаллий ва хорижий журналистлар кузатиб боришади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгаришга мувофиқ президенти сайлови 2021 йилнинг 24 октябида бўлиб ўтади. Ўзбекистонда олдинги президент сайлови 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган эди.
Янгиликлар лентаси
0