“Женоа” бош мураббийи Элдор Шомуродовни сотишга вето қўйди

© Jenoa CFC / Instagram Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.07.2021
Oбуна бўлиш
Италиянинг "Ювентус", "Интер" ва "Рома" каби етакчи жамоалари Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда, лекин "Женоа" бош мураббийи уни сотишни таъқиқлаб қўйди.
ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. “Женоа” бош тренери Давиде Баллардини ҳужумчи Элдор Шомуродовни сотишни таъқиқлаб қўйди, деб хабар қилмоқда “Матч ТВ”.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу йилнинг ёз мавсумида “Женоа” Элдор Шомуродовни сотишни режалаштираётгани йўқ. Ундан ташқари клуб ўзбекистонлик ҳужумчига мос келадиган яна бир ҳужумчини изламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда ОАВлар Италиянинг А сериясида бир неча жамоалар Элдорга қизиқиш билдираётганини хабар қилган эди.
Хусусан, “Рома” бош тренери Жозе Моуринью шахсан ўзи Шомуродовни жамоада кўришни истаётганини Calciomercato нашри хабар қилган эди.
Шунингдек “Ювентус” жамоаси ҳам Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда, деб хаабар қилган эди январ ойида Tuttosport;
Элдор Шомуродов после забитого мяча в ворота Лацио - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2021
Элдор Шомуродов жамоасини ўзгартириши мумкин: “Ювентус”, “Рома” ёки “Милан”
Ундан ташқари Миланнинг “Интер” жамоаси ҳам Шомуродовни Ромелу Лукакуга ҳамкор сифатида таклиф қилиши муминлиги хабар қилинган эди.
Шомуродовнинг ўзи эса, Баллардинининг фикрига қўшилган ҳолда, бошқа клубга ўтишга ҳозирча катта қизиқиш билдираётгани йўқ. Элдор ўз оиласини яқиндагина Генуяга олиб келган ва эндигина у ерда жойлашишни бошлаган.
Ўтган мавсумда Элдор “Женоа” таркибида 9та гол уриб юқори натижа кўрсатди ва жамоани А-сериядан чиқиб кетишига йўл қўймади. Шомуродов 2020 йилда “Ростов”дан Женоага 7 млн евро эгазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2024 йил июнига қадар амал қилади.
Янгиликлар лентаси
0