https://sputniknews.uz/20210722/ozbekistonda-ertaga-prezident-sayloviga-rasman-start-beriladi-19776118.html
Ўзбекистонда эртага президент сайлови кампаниясига расман старт берилади
Ўзбекистонда эртага президент сайлови кампаниясига расман старт берилади
Sputnik Ўзбекистон
Навбатдаги президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади 22.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-22T10:50+0500
2021-07-22T10:50+0500
2021-07-22T10:58+0500
сиёсат
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1e/27616397_0:123:3076:1853_1920x0_80_0_0_40325aa745a2ce8db63e2a37cb639849.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Сал аввал Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов мамлакатда соғлом партиялараро рақобат ва барча партияларга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар яратилган ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларини адолатли тақсимлаш, овоз беришнинг ҳалол ва қонуний бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилгани ҳақида маълум қилган эди.Бошқача айтганда, навбатдаги президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади, деб таъкидлаш учун барча асослар мавжуд, деган эди академик.2021 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга биноан жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 300 миллиард сўм этиб белгиланган.Сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларни молиялаштириш учун яъни умумпартиявий тадбирлар ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амлага ошириш харажатлари учун – 15 миллиард 486 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20210712/msk-prezident-saylovlariga-shht-kuzatuvchilari-missiyasini-taklif-etdi-19646680.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1e/27616397_89:0:2818:2047_1920x0_80_0_0_51be3c62c34100e27554fcf3c22f1d4e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
сиёсат, ўзбекистонда президент сайловлари-2021
Ўзбекистонда эртага президент сайлови кампаниясига расман старт берилади
10:50 22.07.2021 (янгиланди: 10:58 22.07.2021) Навбатдаги президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йил 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампанияси бошланганлиги расман эълон қилинади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Сал аввал Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов мамлакатда соғлом партиялараро рақобат ва барча партияларга сайлов кампаниясини ўтказиш учун тенг шарт-шароитлар яратилган ҳамда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун ажратилган бюджет маблағларини адолатли тақсимлаш, овоз беришнинг ҳалол ва қонуний бўлишини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилгани ҳақида маълум қилган эди.
Бошқача айтганда, навбатдаги президент сайлови кўп партиявийлик, номзодлар рақобати, очиқлик, фикр эркинлиги ва чинакам танлов шароитида ўтказилади, деб таъкидлаш учун барча асослар мавжуд,
деган эди академик.
2021 йил учун Ўзбекистон давлат бюджети тўғрисида”ги қонунга биноан жорий йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтадиган президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш мақсадида Марказий сайлов комиссиясига ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 300 миллиард сўм этиб белгиланган.
Сайловда иштирок этадиган сиёсий партияларни молиялаштириш учун яъни умумпартиявий тадбирлар ва сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва тарғибот ишларини амлага ошириш харажатлари учун – 15 миллиард 486 миллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.