https://sputniknews.uz/20210722/epidemiolog-covid-19ga-chalinganlar-vaktsina-olishi-kerakmi-degan-savolga-javob-berdi-19789812.html
Эпидемиолог COVID-19га чалинганлар вакцина олиши керакми деган саволга жавоб берди
Эпидемиолог COVID-19га чалинганлар вакцина олиши керакми деган саволга жавоб берди
Sputnik Ўзбекистон
Эпидемиологнинг айтишича, эпидемия вақтида вирусга, шу жумладан, янги штаммларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида оммавий эмланиш тавсия этилади. 22.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-22T18:14+0500
2021-07-22T18:14+0500
2021-07-22T18:14+0500
жамият
covid-19 умумжаҳон пандемияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/01/19494386_0:97:3294:1950_1920x0_80_0_0_dcccdc07892192e4e4ea9d9b985db407.jpg
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барчага - ҳатто, ковидга чалинганлар ҳамда инфекцияни юқтирмаганларга ҳам коронавирусга қарши эмланишни тавсия этмоқда.Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Ботир Қурбонов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда коронавирусга чалинганлар ҳам вакцина олишлари кераклигини тасдиқлади."Бугун аксарият ривожланган мамлакатларда оммавий эмлаш жараёнидан сўнг вазият яхши томонга ўзгарганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Масалан, Исроил давлатида аҳолининг 80%и оммавий эмлангач, нохуш эпидемик вазият қисқа муддат ичида бартараф этилди ва у қулай тус олди", - дея тушунтиради Қурбонов.Эпидемиологнинг айтишича, Ўзбекистон Республикасида ишлатилаётган 3та вакцинадан касаллик актив кечаётган вақтдагина фойдаланиш мумкин эмас.Бундан ташқари, аутоиммун касаллиги бор беморларда ва сурункали беморларнинг касаллик авж олган ёки хуруж қилган вақтларида ҳам вакцина қўллаш ман этилади."Аммо касалликни бошдан кечирганлар, "антитаначаларим шаклланган-ку" деган ўйда, вакцина олиш-олмаслик борасида иккиланишади. Шуни қайд этиш керакки, касалликдан кейин шаклланадиган иммунитет - антитаначалар даражаси - ҳар бир одамда индивидуал шаклланади. Бу касалликни қай даражада ўтказганига боғлиқ. Баъзи бировлар касалликни оғир даражада ўтказади ва иммун тизимида нуқсонлар ёки бўлмаса сурункали нуқсонари йўқ беморларда антитаначалар етарли даражада шаклланади. Аммо биз касал бўлиб тузалган одамларга эмланишни тавсия этамиз. Чунки касал бўлиб тузалганлар эмланса, уларнинг организмида узоқ муддатга етадиган иммунитет шаклланади", - дейди Қурбонов.Эпидемиологнинг айтишича, эпидемия вақтида вирусга, шу жумладан, янги штаммларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида оммавий эмланиш тавсия этилади."Ўзбекистон ҳудудида ишлатилаётган вакциналарнинг оқсили коронавирус инфекциясининг оқсилига нисбатан ишлайдиган қилиб яратилган. Яъни мутацияга учрашидан қатъий назар барча турдаги коронавирус инфекцияларига ишлайдиган тизимда яратилган", - дея ўз фикрини якунлади эпидемиолог.
https://sputniknews.uz/20210722/emlangan-odam-boshqalarga-kovidni-yuqtirishi-mumkinmi---epidemiolog-javobi-19781270.html
https://sputniknews.uz/20210722/epidemiolog-ozbekistonda-covid-19-bilan-bogliq-vaziyatga-izoh-berdi-19779632.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/01/19494386_283:0:3012:2047_1920x0_80_0_0_ac226c29e8b007951bcd9b73daae0004.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
жамият, covid-19 умумжаҳон пандемияси
Эпидемиолог COVID-19га чалинганлар вакцина олиши керакми деган саволга жавоб берди
Эпидемиологнинг айтишича, эпидемия вақтида вирусга, шу жумладан, янги штаммларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида оммавий эмланиш тавсия этилади.
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барчага - ҳатто, ковидга чалинганлар ҳамда инфекцияни юқтирмаганларга ҳам коронавирусга қарши эмланишни тавсия этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Ботир Қурбонов Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда коронавирусга чалинганлар ҳам вакцина олишлари кераклигини тасдиқлади.
"Бугун аксарият ривожланган мамлакатларда оммавий эмлаш жараёнидан сўнг вазият яхши томонга ўзгарганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Масалан, Исроил давлатида аҳолининг 80%и оммавий эмлангач, нохуш эпидемик вазият қисқа муддат ичида бартараф этилди ва у қулай тус олди", - дея тушунтиради Қурбонов.
Эпидемиологнинг айтишича, Ўзбекистон Республикасида ишлатилаётган 3та вакцинадан касаллик актив кечаётган вақтдагина фойдаланиш мумкин эмас.
Бундан ташқари, аутоиммун касаллиги бор беморларда ва сурункали беморларнинг касаллик авж олган ёки хуруж қилган вақтларида ҳам вакцина қўллаш ман этилади.
"Аммо касалликни бошдан кечирганлар, "антитаначаларим шаклланган-ку" деган ўйда, вакцина олиш-олмаслик борасида иккиланишади. Шуни қайд этиш керакки, касалликдан кейин шаклланадиган иммунитет - антитаначалар даражаси - ҳар бир одамда индивидуал шаклланади. Бу касалликни қай даражада ўтказганига боғлиқ. Баъзи бировлар касалликни оғир даражада ўтказади ва иммун тизимида нуқсонлар ёки бўлмаса сурункали нуқсонари йўқ беморларда антитаначалар етарли даражада шаклланади. Аммо биз касал бўлиб тузалган одамларга эмланишни тавсия этамиз. Чунки касал бўлиб тузалганлар эмланса, уларнинг организмида узоқ муддатга етадиган иммунитет шаклланади", - дейди Қурбонов.
Эпидемиологнинг айтишича, эпидемия вақтида вирусга, шу жумладан, янги штаммларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида оммавий эмланиш тавсия этилади.
"Ўзбекистон ҳудудида ишлатилаётган вакциналарнинг оқсили коронавирус инфекциясининг оқсилига нисбатан ишлайдиган қилиб яратилган. Яъни мутацияга учрашидан қатъий назар барча турдаги коронавирус инфекцияларига ишлайдиган тизимда яратилган", - дея ўз фикрини якунлади эпидемиолог.