https://sputniknews.uz/20210722/buxoroda-asakabank-xodimlari-2-mln-dollarni-eb-yubordi-19774980.html
Бухорода Асакабанк ходимлари икки миллион долларни "еб юборди"
Бухорода Асакабанк ходимлари икки миллион долларни "еб юборди"
Sputnik Ўзбекистон
ОТБнинг Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида ажратган кредитини бухоролик фирибгарлар еб юборди. 22.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-22T10:23+0500
2021-07-22T10:23+0500
2021-07-22T11:44+0500
жамият
доллар
бухоро
фирибгарлик
осиё тараққиёт банки (отб)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. “Асакабанк” ходими Осиё Тараққиёт банкининг 2 млн. доллар миқдоридаги кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, талон-тарож қилиб юборди, деб хабар қилмлқда Бухоро влояти ИИББ.Маълум бўлишича, “Асакабанк” Бухоро филиали собиқ мансабдори, “G.B.A.” ва “K.s” МЧЖлари раҳбарлари билан тил бириктирган ҳолда, ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан, 2 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини қўлга киритган.Кредит маблағлари етарлича кафолатланмагани ва ўз вақтида қайтарилмагани сабабли давлатга жами 1 млн 640 минг АҚШ долларидан (17,3 млрд. сўм) зиёд зарар етказилган.“Осиё тараққиёт банки” томонидан ажратилган кредит маблағлари, аслида, Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш мақсадларида ишлатилиши керак бўлган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Изоҳ: ЖКнинг 168-моддасининг 4 – қисми – “Уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик” қилишни назарда тутади. Ушбу жиноят учун 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси ёки етказилган зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда – қамоқ жазоси қўлланмаслигини назхарда тутади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, доллар, бухоро, фирибгарлик, осиё тараққиёт банки (отб)
жамият, доллар, бухоро, фирибгарлик, осиё тараққиёт банки (отб)
Бухорода Асакабанк ходимлари икки миллион долларни "еб юборди"
10:23 22.07.2021 (янгиланди: 11:44 22.07.2021) ОТБнинг Мева-сабзавотчиликни ривожлантириш мақсадида ажратган кредитини бухоролик фирибгарлар еб юборди.
ТОШКЕНТ, 22 июл – Sputnik. “Асакабанк” ходими Осиё Тараққиёт банкининг 2 млн. доллар миқдоридаги кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, талон-тарож қилиб юборди, деб
хабар қилмлқда Бухоро влояти ИИББ.
Маълум бўлишича, “Асакабанк” Бухоро филиали собиқ мансабдори, “G.B.A.” ва “K.s” МЧЖлари раҳбарлари билан тил бириктирган ҳолда, ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан, 2 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини қўлга киритган.
Кредит маблағлари етарлича кафолатланмагани ва ўз вақтида қайтарилмагани сабабли давлатга жами 1 млн 640 минг АҚШ долларидан (17,3 млрд. сўм) зиёд зарар етказилган.
“Осиё тараққиёт банки” томонидан ажратилган кредит маблағлари, аслида, Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш мақсадларида ишлатилиши керак бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ: ЖКнинг 168-моддасининг 4 – қисми – “Уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик” қилишни назарда тутади. Ушбу жиноят учун 8 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси ёки етказилган зарарни тўлиқ қоплаган тақдирда – қамоқ жазоси қўлланмаслигини назхарда тутади.