https://sputniknews.uz/20210721/samarqandda-shifokorlarni-kaltaklagan-fuqaro-qamoqqa-olindi-19760259.html
Самарқандда шифокорларни калтаклаган фуқаро қамоққа олинди
Самарқандда шифокорларни калтаклаган фуқаро қамоққа олинди
Sputnik Ўзбекистон
Маълумот учун, март ойида Жиззах вилоятида "Тез ёрдам" шифокорига қилинган муштумзўрлик учун фуқарога 5 йил қамоқ жазоси берилган эди. 21.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-21T10:08+0500
2021-07-21T10:08+0500
2021-07-21T10:08+0500
жамият
қамоқ
тез ёрдам машинаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/997/45/9974506_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0897a9dd54dc4f25b97647b98dc52af2.jpg
ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида шифкорларни калтаклаган фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.“Тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқаро Х.М. га нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.Эслатиб ўтамиз, аслида воқеа қуйидагича бўлган эди: 15 июль, тунги соат 22:30да Пастдарғом тумани “Зарбдор” оилавий шифокорлик пунктида жойлашган тез тиббий ёрдам бўлимига туманнинг “Қўшқудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. маст ҳолда келади ва 22 ёшли ўғли М.Ж. бетоб эканлигини айтиб, навбатчи шифокор ва фельдшерни тезда унинг уйига бориши кераклигини айтади.Шу вақт тез ёрдам бўлимига телефон орқали бошқа чақирув бўлади ва навбатчи фельдшер Н.И. уни расмийлаштириш вақтида фуқаро Х.М. бетоқатлик билан фельдшер Н.Ини ҳақоратлаб, уни калатклайди. Шундан сўнг, фуқаро Х.М. калтакланган фельдшерни иш жойида қолдириб, шифокор Т.Ф.ни мажбурлаб машинасига ўтирғизиб яшаш манзилига олиб боради. У ерда ҳам арзимаган баҳоналар билан шифокорни ҳақорат қилиб аёвсиз калтаклайди.Шундан сўнг шифокор Т.Ф. зудлик билан Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига олиб келинган. Тиббий текширув давомида 1988 йилда туғилган шифокор Т.Ф.га бош мия жароҳати, жумладан, бош мия чайқалиши, пастки лаб ички юзасида уриб йиртилиши ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқмаларининг лат ейиши ташхиси қўйилган.Шунингдек, 1978 йилда туғилган навбатчи фельдшер Н.И.га бурун суягининг ёпиқ синиши каби жароҳатлар билан туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилди.Айтиш жоизки, сўнгги 3-4 йилда Ўзбекистонда шифокорларга ҳужум қилиш ҳолатлари сони кўпайиб бормоқда. Аксарият ҳолларда бундан “Тез ёрдам” хизмати ходимлари азият чекмоқда.Ана шундай воқеалардан бири ушбу йилнинг 1 март куни Жиззах вилоятида содир бўлган эди. Тез тиббий ёрдам шифокори Х.Мга хизмат вақтида фуқаро Д.О томонидан қилинган тажовуз учун 2021 йил 16 мартдаги суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасининг тегишли қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган ва айни дамда Д.О. жазо муддатини ўтамоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/997/45/9974506_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7e3c6ee90f29a773b3d9b0b6608fcf4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қамоқ, тез ёрдам машинаси
жамият, қамоқ, тез ёрдам машинаси
Самарқандда шифокорларни калтаклаган фуқаро қамоққа олинди
Маълумот учун, март ойида Жиззах вилоятида "Тез ёрдам" шифокорига қилинган муштумзўрлик учун фуқарога 5 йил қамоқ жазоси берилган эди.
ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида шифкорларни калтаклаган фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди, деб хабар қилмоқда ССВ матбуот хизмати.
“Тиббиёт ходимларига тажовуз қилган фуқаро Х.М. га нисбатан эса қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аслида воқеа қуйидагича бўлган эди: 15 июль, тунги соат 22:30да Пастдарғом тумани “Зарбдор” оилавий шифокорлик пунктида жойлашган тез тиббий ёрдам бўлимига туманнинг “Қўшқудуқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М. маст ҳолда келади ва 22 ёшли ўғли М.Ж. бетоб эканлигини айтиб, навбатчи шифокор ва фельдшерни тезда унинг уйига бориши кераклигини айтади.
Шу вақт тез ёрдам бўлимига телефон орқали бошқа чақирув бўлади ва навбатчи фельдшер Н.И. уни расмийлаштириш вақтида фуқаро Х.М. бетоқатлик билан фельдшер Н.Ини ҳақоратлаб, уни калатклайди. Шундан сўнг, фуқаро Х.М. калтакланган фельдшерни иш жойида қолдириб, шифокор Т.Ф.ни мажбурлаб машинасига ўтирғизиб яшаш манзилига олиб боради. У ерда ҳам арзимаган баҳоналар билан шифокорни ҳақорат қилиб аёвсиз калтаклайди.
Шундан сўнг шифокор Т.Ф. зудлик билан Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимига олиб келинган. Тиббий текширув давомида 1988 йилда туғилган шифокор Т.Ф.га бош мия жароҳати, жумладан, бош мия чайқалиши, пастки лаб ички юзасида уриб йиртилиши ҳамда кўкрак қафаси юмшоқ тўқмаларининг лат ейиши ташхиси қўйилган.
Шунингдек, 1978 йилда туғилган навбатчи фельдшер Н.И.га бурун суягининг ёпиқ синиши каби жароҳатлар билан туман тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилди.
Айтиш жоизки, сўнгги 3-4 йилда Ўзбекистонда шифокорларга ҳужум қилиш ҳолатлари сони кўпайиб бормоқда. Аксарият ҳолларда бундан “Тез ёрдам” хизмати ходимлари азият чекмоқда.
Ана шундай воқеалардан бири ушбу йилнинг 1 март куни Жиззах вилоятида содир бўлган эди. Тез тиббий ёрдам шифокори Х.Мга хизмат вақтида фуқаро Д.О томонидан қилинган тажовуз учун 2021 йил 16 мартдаги суд ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддасининг тегишли қисми билан 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган ва айни дамда Д.О. жазо муддатини ўтамоқда.