Наманган ва Андижонда кучли сел автомобилларни оқизиб кетди

© Соц.СетиПоследствия сильных дождей в Намангане
Последствия сильных дождей в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Oбуна бўлиш
Наманган ва Андижонда кучли ёғингарчиликдан сўнг сел келиши ва сув босиш ҳолатлари кузатилди. Бир неча уйларга сув кирган, автомобиллар оқиб кетган ҳамда кўприклар шикастланган. Жабрланган ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.
ТОШКЕНТ, 21 июл – Sputnik. кеча 20 июл куни бўлиб ўтган кучли ёғингарчилик оқибатида Наманган ва Андижонда кучли сел келиш ва сув басиш ҳолатлари кузатилди, деб хабар қилмоқда маҳаллий телеграм каналлар ҳамда Uzb_meteo.
Хусусан, 20 июл куни соат 18:20 дан сўнг Наманган вилоятининг Уйчи, Наманган, Косонсой, Тўрақўрғон тумани ҳудудларида ҳамда Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида кучли жала ёғинлари ёғиб ўтди.

“Наманган шаҳридаги кузатув станциясида умумий миқдорда 25 мм ёмғир ёққан. Бу, бир гектар майдонга 250 тонна сув тушганини англатади. Бошқача қилиб айтганда, бу миқдор Наманган шаҳрида йил давомида ёғадиган умумий ёғиннинг 15% ини ташкил этади”, - деб ёзмоқда телеграм канал Uzb_meteo.

Шундан сўнг Наманган вилояти Косонсой туманидан оқиб ўтувчи ''Косонсой'' сойига сел келди, Наманган шаҳрида дўл ёғиши ва кўчаларни сув босиши кузатилди.
© Соц.СетиПоследствия сильных дождей в Намангане
Последствия сильных дождей в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Последствия сильных дождей в Намангане
Наманган вилояти Поп тумани тоғли Имомота(Парда Турсин қишлоғи) МФЙ ҳудудларида соат 20:10 ҳамда 21:05 оралиғида кучли жала ёғинлар туфайли, қишлоқ ҳудудларидан оқиб ўтувчи ''Кенгқулсой'' сойига сел келган. Ушбу сел оқибатида 4 та автомобил сел оқиб келган.
Туманнинг Қўқимбой ҳудудларидa ёғиб ўтган кўп миқдордаги ёғинлар туфайли, Бўстон маҳалласидаги айрим аҳоли яшаш хонадонларига сув кириб борганлиги айтилмоқда.
© Соц.СетиПоследствия сильных дождей в Намангане
Последствия сильных дождей в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Последствия сильных дождей в Намангане
Наманган вилояти Давлатобод тумани. Давлатобод туманининг янги Юксалиш массивида ҳам кучли ёғингарчиликдан сўнг йўлларни сув босди.

Намангандаги жала ёғинлар ортидан, ҳосил бўлган сел оқимлари Наманган шаҳри ҳудудидан кесиб ўтган 4Р-117 "Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ" автомобиль йўлининг 15 км ҳамда 4Р-112 "Фарғона халка йўли" автомобиль йўлининг 73 км қисмида жойлашган "Ташлама" кўпригини сув ювиб, хавфли ҳолатга олиб келган. Бу йўлларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланган. Юзага келган ҳолатлар бартараф этилмоқда, - деб хабар қилмоқда Наманган вилояти ИИБ ЙХХБ.

© Соц.СетиПоследствия сильных дождей в Намангане
Последствия сильных дождей в Намангане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.07.2021
Последствия сильных дождей в Намангане
Кучли сел натижасида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.
Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳолидан шу кунларда тоғли ҳудудларига дам олиш учун чиқмасликларини сўрамоқда.
Андижон вилояти Андижон туманида кучли ёғингарчиликлар ортидан, сув босиш ҳодисалари кузатилди.
Янгиликлар лентаси
0