https://sputniknews.uz/20210721/bsst-koronavirusning-yanada-xavfliroq-shtammi-paydo-bolishini-bashorat-qildi-19766750.html
БССТ коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлишини башорат қилди
БССТ коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлишини башорат қилди
Sputnik Ўзбекистон
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, вируснинг янги мутацияси "дельта" вариантидан ҳам қўрқинчлироқ бўлади 21.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-21T14:33+0500
2021-07-21T14:33+0500
2021-07-21T14:33+0500
дунёда
covid-19 умумжаҳон пандемияси
британияда коронавируснинг янги штамми
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Дунёда коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлиши мумкин, деб баёнот берди БССТ бош директори Тедрос Гебрейесус халқаро олимпия қўмитасининг 138-сессияси давомида.Ташкилот раҳбарининг аниқлик киритишича, янги мутация "дельта" вариантидан ҳам қўрқинчлироқ бўлиши мумкин.Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, инфекция тарқалишининг давом этавериши янги штамм пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин."Вирус қанчалик кенг тарқалса, унинг вариантлари ҳам шунчалик кўпаяди, улар орасида ҳатто ҳозирда энг кўп зиён етказаётган "дельта" вариантдан ҳам хавфлироқлари пайдо бўлиши мумкин", - деди Гебрейесус.БССТ вакилининг таъкидига кўра, бундай тенденцияда вируснинг ҳатто вакциналар ҳимоясини ҳам четлаб ўтадиган штамми пайдо бўлиши эҳтимоли бор.Айни вақтда "мисли кўрилмаган чораларни талаб этувчи" "мисли кўрилмаган инқироз" кузатилмоқда, дея қайд этди у.БССТ Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси коронавируснинг янги штаммлари хавфи ҳақида олдин ҳам кўплаб маротаба огоҳлантирган, жумладан, ўшанда вируснинг янги турлари янада хавфли ва юқумли бўлиши ҳамда бу штаммларни бошқариш ҳозиргига қараганда анча қийин бўлиши ҳақида гап борганди.
https://sputniknews.uz/20210720/isroil-pfizer-vaktsinasining-delta-shtammga-qarshi-samarasiz-ekanini-malum-qildi-19749253.html
https://sputniknews.uz/20210720/ozbek-xitoy-vaktsinasi-otabekov-internetda-tarqalgan-mish-mishlarga-munosabat-bildirdi-19758444.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси, британияда коронавируснинг янги штамми
дунёда, covid-19 умумжаҳон пандемияси, британияда коронавируснинг янги штамми
БССТ коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлишини башорат қилди
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, вируснинг янги мутацияси "дельта" вариантидан ҳам қўрқинчлироқ бўлади
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Дунёда коронавируснинг янада хавфлироқ штамми пайдо бўлиши мумкин, деб баёнот берди БССТ бош директори Тедрос Гебрейесус халқаро олимпия қўмитасининг 138-сессияси давомида.
Ташкилот раҳбарининг аниқлик киритишича, янги мутация "дельта" вариантидан ҳам қўрқинчлироқ бўлиши мумкин.
Тедрос Гебрейесуснинг сўзларига кўра, инфекция тарқалишининг давом этавериши янги штамм пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
"Вирус қанчалик кенг тарқалса, унинг вариантлари ҳам шунчалик кўпаяди, улар орасида ҳатто ҳозирда энг кўп зиён етказаётган "дельта" вариантдан ҳам хавфлироқлари пайдо бўлиши мумкин", - деди Гебрейесус.
БССТ вакилининг таъкидига кўра, бундай тенденцияда вируснинг ҳатто вакциналар ҳимоясини ҳам четлаб ўтадиган штамми пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
Айни вақтда "мисли кўрилмаган чораларни талаб этувчи" "мисли кўрилмаган инқироз" кузатилмоқда, дея қайд этди у.
БССТ Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси коронавируснинг янги штаммлари хавфи ҳақида олдин ҳам кўплаб маротаба огоҳлантирган, жумладан, ўшанда вируснинг янги турлари янада хавфли ва юқумли бўлиши ҳамда бу штаммларни бошқариш ҳозиргига қараганда анча қийин бўлиши ҳақида гап борганди.