Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Президент Қурбон ҳайит билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял члена Государственного совета, министра иностранных дел Китайской Народной Республики Ван И - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайит билан табриклаб, Ер юзидаги барча мусулмонларга ўзбек халқи номидан салом йўллади.
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни Қурбон ҳайит билан табриклади.
“Қалбларимиз файзу илоҳий шукуҳга тўлиб турган ушбу улуғ кунда юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдиришдан ғоят мамнунман.
Фурсатдан фойдаланиб, мана шу табаррук айёмни байрам қилаётган ер юзидаги барча мусулмон умматига, хорижий дўстларимиз ва ҳамкорларимизга халқимиз номидан самимий салом ва табрикларимизни йўллаймиз”, - дейилган Президент табрик сўзида.
Шунингдек Шавкат Мирзиёев ўз табригида сўнгги йиллларда Ўзбекистонда ислом маънавиятини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Хусусан, Халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби ва Мир Араб олий мадрасаси каби янги муассасаларнинг ташкил этилгани қайд этилган.
Ундан ташқари Президент сўнгги ойда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ҳам фуқароларнинг диний эркинликларини тўлиқ таъминлашига хизмат қилиши айтиб ўтилди.
Табрик сўзида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон диний уламоларининг ҳайит намозини ўз уйида адо этиш таклифини - пандемия шароитига мувофиқ эканини ва у аҳоли саломатлигини асрашга қаратилганини айтиб ўтди.
“Сиз, азизларни муборак Қурбон ҳайити билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга Аллоҳ таолодан сиҳат-саломатлик, бахту саодат, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик ва файзу барака тилайман”, - дейилган табрик сўзида.
Янгиликлар лентаси
0