Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Термизда машқлар ўтказади

© Sputnik / Семиряга / Медиабанкка ўтишПограничники
Пограничники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон чегараси яқинда бўлиб ўтиши кутилаётган ўқув-машқларда Россия Марказий ҳарбий округининг махсус бўлинмалари иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Мингдан орқиқи Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари август ойининг бошида Афғонистон чегараси яқинида биргаликда ўқув-машқлар ўтказади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
“Россия ва Ўзбекистоннинг 1,5 мингга яқин ҳарбий хизматчилари 30 июль – 10 август орасида Сурхондарё вилояти ҳудудида бўлиб ўтадиган қўшма ўқув машқларида иштирок этишади”, - дейилган Россия Марказий ҳарбий округи (МҲО) баёнотида.
Амалий машғулотлар “Термиз” полигонида бўлиб ўтади. Машғулотларга 200та ҳарбий техника, жумладан авиация ҳам жалб қилинади. Россия ҳарбийлари ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан чегарани ҳимоя қилиш сирларини ўрганишади. Россиялик ҳарбийлар негизида МҲО махсус бўлинмалари иштирок этади, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 5-10 август кунлари Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия иштирокида Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятидаги "Харб-Майдон" полигонида ҳарбий машғулотлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. У ерда 201 ҳарбий база аскарлари иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0