Эрдоған Туркия Қобул аэропортини бошқаришга тайёрлигини эълон қилди

© AFP / ADEM ALTANПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2021
Oбуна бўлиш
Тойиб Эрдоғаннинг сўзларига кўра, агар Туркия АҚШ билан шартлар борасида келиша олса, расмий Анқара Қобул аэропортини бошқаришга тайёрлиги ҳақида баёнот берди
ТОШКЕНТ, 20 июл – Sputnik. Турция АҚШ билан шартлар борасида келиша олса, Қобул аэропорти бошқарувини ўз зиммасига олишга тайёр, деб баёнот қилди турк етакчиси Тойиб Эрдоған. РИА Новости хабари асосида.
Сал аввал Туркия мудофаа вазирлиги раҳбари Хулуси Акар АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқарилгач, расмий Анқара Қобул аэропорти қўриғини таъминлашни таклиф этгани ҳақида хабар берган эди. Аммо буни учун аввал Туркия илгари сурган қатор талаблар бажарилиши лозим.
Сал кейин Акар бу борада якуний қарор қабул қилинмагани, АҚШ ва Афғонистон билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берган.
Кабул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.06.2021
Туркия Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлайди
Шу билан бирга, ҳукумат хавфсизлик ва мудофаа кучлари вакили генерал Ажмал Шинвари Афғонистондан хорижий қўшинлар чиқарилгач, Қобул аэропорти учун афғон кучлари жавобгар бўлишини ва чет элликлар фақат техник ишларни бажаришини айтган эди.
Бунга қадар "Толибон"* ҳаракати турк ҳарбийларининг Афғонистон ҳудудида жойлаштирилишига қарши эканлиги ҳақида баёнот билан чиққан эди. Толибларга кўра, бу мамлакат суверенитетига рахна солади.
Толиблар баёнотига кўра, Анқаранинг ушбу қарори Туркия ва Афғонистон халқлари ўртасида муаммоларни келтириб чиқаради, шу боис ҳаракат аъзолари агар турк ҳарбийлари Афғонистонда қоладиган бўлса, толиблар уларга қаршилик кўрсатишини ва бунинг оқибати "ички ишларга аралашадиганлар" зиммасига тушиши ҳақида огоҳлантирди.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Толиблар Туркияга "сўнгги афғонча огоҳлантириш" эълон қилди: буёғи нима бўлади?
"Ҳозирда Афғонистонда янги давр кечмоқда - у ерда учта ўйинчи бор: НАТО, Америка ва Туркия. Америка Қўшма Штатлари кетишга қарор қилди ва биз шундоқ ҳам 20 йилдан бери бошқариб келаётган аэропортни бошқаришимизни истади. Биз бу вазиятга ижобий қараймиз, аммо шу билан бирга шартларимиз ҳам бор", - деди Эрдоған ўзини Шимолий Кипр республикасига ташрифи чоғида.
Эрдоған сўнгра ушбу шартларни санаб ўтган.
"Биринчидан: АҚШ дипломатик музокараларда биз томонда бўлади. Иккинчидан: логистика имкониятлари бўйича улар бизлар учун сафарбар бўлади. У ерда мавжуд ресурслар Туркияга берилиши лозим. Бундан ташқари, молиявий ва маъмурий муаммолар мавжуд. АҚШ бу масалаларда ҳам Туркияни қўллаб-қувватламоғи керак. Агар илгари сураётган шартларимизга амал қилинса, биз Қобулдаги аэропорт бошқарувини ўз зиммамизга олиш тўғрисида ўйлаб кўрамиз", - деб таъкидлаган Туркия президенти.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Афғонистон. Ҳатто уруш ҳам жаҳолат билан олиб борилмаслиги керак
Июн ойида АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан АҚШ Афғонистонни тарк этганидан кейин Туркия Қобул аэропорти хавфсизлигини таъминлашни режалаштираётганини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат президентлари Жо Байден ва Тойиб Эрдоған айнан шу ҳақда мулоқот қилишган. Россия Федерациясининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов Туркиянинг тегишли режалари толиблар билан бўлган келишувларни бузаётганини маълум қилди.
АҚШ маъмурияти иттифоқдошлар билан тўлиқ мувофиқлашган ҳолда Афғонистондан қўшинларни 1 май санасидан бошлаб чиқара бошлади ва бу жараённи 11 сентябрга қадар якунига етказишга ваъда бермоқда.
* Россия Федерацияси ҳудудида таъқиқланган террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0