Усмонхон Алимовнинг соғлиғи бўйича расмий маълумот берилди

© muslim.uzУсманхан Алимов - председатель управления мусульман Узбекистана
Усманхан Алимов - председатель управления мусульман Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг соғлиғи бўйича расмий маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг соғлиғи бўйича расмий маълумот берди.
“Шу кунларда Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликлари тўғрисида турли асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган хабарлар тарқатилаётгани кузатилмоқда.
Усмонхон Алимов во время визита в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.10.2020
Усмонхон Алимов навбатдаги бор дунёнинг энг обрўли мусулмонлари рўйхатига киритилди
Маълум қиламизки, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломатликларини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажалари амалга оширилмоқда. Малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан ҳазратнинг соғлиқлари мунтазам кузатиб борилмоқда ҳамда даволаниш босқичлари ўтказилмоқда. Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир.
Одамлар орасида ҳар хил асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган ёлғон хабарларни тарқатиш муборак Ислом динимизда гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатамиз”, - дейилган хабарда.
Янгиликлар лентаси
0