https://sputniknews.uz/20210719/ozbekiston-olimpiya-jamoasi-vakili-yaponiyalik-qizga-jinsiy-tajovuz-qilganmi-moq-munosabati-19743380.html
Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакили япониялик қизга жинсий тажовуз қилганми? МОҚ муносабати
Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакили япониялик қизга жинсий тажовуз қилганми? МОҚ муносабати
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақида айрим хорижий нашрларда чоп этилди. 19.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-19T18:00+0500
2021-07-19T18:00+0500
2021-07-19T18:00+0500
спорт
миллий олимпия қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18184423_0:0:3071:1728_1920x0_80_0_0_485a842c5630f5d8125258ca231c8d63.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Айрим хорижий нашрлар Токиода бўлиб турган Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақида мақола чоп этди. Бу эса бир қатор ўзбек ОАВ ва блогерлари орасида муҳокамага сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон МОҚ хабарга муносабат билдирди.“Бўлиб ўтган воқеликка Ўзбекистон Олимпия жамоасининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Japantimes.co.jp” нашри берган маълумотга кўра, воқеа Токио шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси Д.Р. билан содир бўлган. “Kyodo news” эса Д.Р. ва у қизнинг биргаликда Токиодаги “Олимпия” стадионида волонтёр бўлиб ишлагани ҳақида ёзмоқда.Ҳозир МОҚ Тезкор штабининг 5 нафар вакили Токиодаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб турибди. Уларнинг вазифаси асосий делегация келгунига қадар ташкилий масалаларни ҳал этиб туришдир. Ташкилий қўмитанинг талабларига кўра, Олимпия шаҳарчасидаги шахсларнинг ҳудуддан чиқиб кетиши мумкин эмас ва у жой кучли назорат остида.Шундай экан, юқоридаги воқеликка Ўзбекистон Олимпия делегациясининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу ўринда юртимизнинг барча ОАВ, блогер ва журналистларидан бу каби асоссиз мақолаларга ишонмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилган хабарда.
https://sputniknews.uz/20210717/tokio-olimpiadasi-ochilish-marosimida-ozbekiston-bayroqdorlari-ismi-aiq-boldi-19723455.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/06/18184423_141:0:2872:2048_1920x0_80_0_0_ec5f24786d570f6c0cc4bad0b9d443da.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, миллий олимпия қўмитаси
спорт, миллий олимпия қўмитаси
Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакили япониялик қизга жинсий тажовуз қилганми? МОҚ муносабати
Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақида айрим хорижий нашрларда чоп этилди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Айрим хорижий нашрлар Токиода бўлиб турган Ўзбекистон Олимпия жамоаси вакилининг япониялик қизга жинсий тажовуз қилгани ҳақида мақола чоп этди. Бу эса бир қатор ўзбек ОАВ ва блогерлари орасида муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Ўзбекистон МОҚ хабарга муносабат билдирди.
“Бўлиб ўтган воқеликка Ўзбекистон Олимпия жамоасининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. “Japantimes.co.jp” нашри берган маълумотга кўра, воқеа Токио шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароси Д.Р. билан содир бўлган. “Kyodo news” эса Д.Р. ва у қизнинг биргаликда Токиодаги “Олимпия” стадионида волонтёр бўлиб ишлагани ҳақида ёзмоқда.
Ҳозир МОҚ Тезкор штабининг 5 нафар вакили Токиодаги Олимпия шаҳарчасида бўлиб турибди. Уларнинг вазифаси асосий делегация келгунига қадар ташкилий масалаларни ҳал этиб туришдир. Ташкилий қўмитанинг талабларига кўра, Олимпия шаҳарчасидаги шахсларнинг ҳудуддан чиқиб кетиши мумкин эмас ва у жой кучли назорат остида.
Шундай экан, юқоридаги воқеликка Ўзбекистон Олимпия делегациясининг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Шу ўринда юртимизнинг барча ОАВ, блогер ва журналистларидан бу каби асоссиз мақолаларга ишонмасликларини сўраб қоламиз”, - дейилган хабарда.