https://sputniknews.uz/20210719/murod-xontoraev-halok-bolgan-yth-yuzasidan-qoshimcha-malumot-berildi-19736311.html
Мурод Хонтўраев ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Мурод Хонтўраев ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Sputnik Ўзбекистон
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумот берди. 19.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-19T14:06+0500
2021-07-19T14:06+0500
2021-07-19T16:10+0500
ҳодисалар
йтҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19735926_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_0c9bae24ce15dfff24a412fe04b3535f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумот берди.19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" ҳамда "BMW X5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "BMW X5" русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.Натижада, "BMW X5" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210719/ozbekistonlik-mashhur-mma-yulduzi-murod-xontoraev-vafot-etdi-19735286.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/13/19735926_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c7f554870c4c3fede7b25a4ed510f5b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , йтҳ
Мурод Хонтўраев ҳалок бўлган ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
14:06 19.07.2021 (янгиланди: 16:10 19.07.2021) ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумот берди.
19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" ҳамда "BMW X5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "BMW X5" русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган.
Натижада, "BMW X5" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.