Пандемия қўл келди: Иссиқ-кўлга йўл олган россияликлар сони кескин ошиши кутилмоқда

© SputnikОтдых на озере Иссык-Куль в Киргизии
Отдых на озере Иссык-Куль в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.07.2021
Oбуна бўлиш
Бир қатор сабабларга кўра 2021 йилда Қирғизистонга йўл олган россиялик сайёҳлар оқими 2019 йилга нисбатан сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. 2021 йилги мавсумда Иссиқ-кўлга йўл олган россияликлар сони кескин ошиши мумкин деб ёзади Sputnik мухбири Мария Науменко Россия Тур операторлари ассоциациясига асосан.
Хабарда айтилишига кўра, бунга бир неча сабаблар, ва пандемия туфайли туризм соҳасида вужудга келган вазият сабаб бўлмоқда.
Биринчидан, россияликлар “яхши кўрган” Туркия, Миср ва Юнонистон пляжларининг аксарияти ҳозирча ёпиқ ёки у ерга етиб бориш жуда қиммат ёки мушкул.
Иккинчидан, Қирғистон ЕОИИга таркибидаги давлат бўлгани учун, сайёҳларга у ерга бориб келиш жараёни нисбатан соддалшатирилган. ПЗР тестлар керак бўлсада, карантинга амал этиш алаб қилинмайди. Фақат махсус дастур орқали рўйхатдан ўтиб ўз мақомини тасдиқлаш кифоя.
Учинчидан, яқинда “Аэрофлот” компанияси Иссиқ-кўлга тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйди ва ушбу парвозлар нархи нисбатан арзон. Масалан Москва – Иссиқ Кўл – Москва йўналишида чипта нархи 25 минг рубл туради.
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.12.2017
Ўзбекистонга келаётган россиялик сайёҳлар оқими 22%га ошди
Россиялик тероператорлар хулосасига кўра, Иссиқ-кўлнинг яна бир жозибадор томони – бу унинг тоғ бағрида жойлашганидир. Сайёҳлар денгиз сатҳидан 4000 метр баландликда ажойиб тоғ ва адирларни, инсон қўли тегмаган табиат манзараларини томоша қилишлари, ўтовларда кўчманчи халқ турмуш тарзи билан танишишлари мумкин.
Юқоридаги сабаблар россиялик туристлар орасида Қирғизистоннинг ушбу дам олиш ҳудудига бўлган қизиқишни оширди. Бугунги кунда Август ва Сентябр ойларига мўлжалланган сайёҳлик путёвкаларининг аксарияти сотиб бўлинган.
Янгиликлар лентаси
0