https://sputniknews.uz/20210716/transafgon-koridorini-amalga-oshirish-markaziy-osiyo-uchun-muhim-ahamiyatga-ega---safoev-19716831.html
Трансафғон коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев
Трансафғон коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев
Sputnik Ўзбекистон
Трансафғон транспорт коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев 16.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-16T18:56+0500
2021-07-16T18:56+0500
2021-07-16T18:59+0500
сиёсат
ўзбекистон
афғонистон
содиқ сафоев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/780/52/7805290_1:0:1782:1002_1920x0_80_0_0_a4951fa481d3fc5f7fb3131b000eb949.png
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон трансафғон транспорт коридорига оид кўплаб масалаларда келишиб олдилар, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.Сафоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон янгиланган ташқи сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда, сўнгги бир неча йил ичида Афғонистон ва республика ўртасидаги муносабатлар янги сифат даражасига кўтарилди, хусусан, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш бир неча бор ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб бир миллиард долларга етди, гарчи 2015 йилда бу кўрсаткич нолга яқин эди."Ўтмишдаги хатолар такрорлаш мумкин эмас, у вақтда Афғонистон ўз ҳолига ташлаб қўйилганди ва халқаро терроризм маконига айланганди. Шунинг учун мамлакатда режалаштирилган лойиҳалар давом эттирилиши учун бугун бутун дунё Афғонистон хаосга тушмаслигидан манфаатдор", - деди Сафоев.Биринчи навбатда Трансафғон транспорт коридорини амалга ошириш бугунги кунда Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга. Аммо бунинг учун Афғонистонда барқарорлик, воқеаларнинг башорат қилинадиган ривожланиши талаб этади, чунки воқеалар бошқарилмайдиган, назоратсиз ривожланиб борадиган мамлакатга йирик инвестициялар келмайди, деб тушунтирди эксперт.Сафоевнинг сўзларига кўра, конференция Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун зарур платформа бўлди. Афғонистонда минтақавий ва минтақавий бўлмаган державаларнинг конструктив иштироки жуда муҳим.Ўзбекистон ҳукумати энг бошидан афғон можаросининг барча томонлари билан мулоқотни тиклади ва қўллаб-қувватлади, бу ўз вақтида ва тўғри қарор бўлди, дея хулоса қилди эксперт.
https://sputniknews.uz/20210716/aqsh-ozbekiston-afgoniston-pokiston-yangi-maslahatlashuvlar-platformasi-19714754.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/780/52/7805290_223:0:1559:1002_1920x0_80_0_0_05eee04e2875aa59cbf51e41ce308076.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, содиқ сафоев
сиёсат, ўзбекистон, афғонистон, содиқ сафоев
Трансафғон коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев
18:56 16.07.2021 (янгиланди: 18:59 16.07.2021) Трансафғон транспорт коридорини амалга ошириш Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга - Сафоев
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Афғонистон трансафғон транспорт коридорига оид кўплаб масалаларда келишиб олдилар, деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. Sputnik Ўзбекистон мухбири хабарига асосан.
Сафоевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон янгиланган ташқи сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда, сўнгги бир неча йил ичида Афғонистон ва республика ўртасидаги муносабатлар янги сифат даражасига кўтарилди, хусусан, мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш бир неча бор ошди. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб бир миллиард долларга етди, гарчи 2015 йилда бу кўрсаткич нолга яқин эди.
"Ўтмишдаги хатолар такрорлаш мумкин эмас, у вақтда Афғонистон ўз ҳолига ташлаб қўйилганди ва халқаро терроризм маконига айланганди. Шунинг учун мамлакатда режалаштирилган лойиҳалар давом эттирилиши учун бугун бутун дунё Афғонистон хаосга тушмаслигидан манфаатдор", - деди Сафоев.
Биринчи навбатда Трансафғон транспорт коридорини амалга ошириш бугунги кунда Марказий Осиё учун муҳим аҳамиятга эга. Аммо бунинг учун Афғонистонда барқарорлик, воқеаларнинг башорат қилинадиган ривожланиши талаб этади, чунки воқеалар бошқарилмайдиган, назоратсиз ривожланиб борадиган мамлакатга йирик инвестициялар келмайди, деб тушунтирди эксперт.
"Биз жуда умид қиламизки, конференция Афғонистонда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун яна бир муҳим рағбатлантирувчи омилга айланади, чунки савдо бўлган жойда иқтисодиёт ривожланади, тинч ва барқарор фаровонлик учун кўпроқ имконият бўлади".
Содиқ Сафоев
Сенат раисининг биринчи ўринбосари
Сафоевнинг сўзларига кўра, конференция Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилиш учун зарур платформа бўлди. Афғонистонда минтақавий ва минтақавий бўлмаган державаларнинг конструктив иштироки жуда муҳим.
Ўзбекистон ҳукумати энг бошидан афғон можаросининг барча томонлари билан мулоқотни тиклади ва қўллаб-қувватлади, бу ўз вақтида ва тўғри қарор бўлди, дея хулоса қилди эксперт.