https://sputniknews.uz/20210715/tolibon-3-oylik-sulh-uchun-shartlarni-malum-qildi-19692492.html
“Толибон”* 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди
“Толибон”* 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
“Толибон” (Россияда террорчилик ҳаракат сифатида тақиқланган) вакили 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди. 15.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-15T13:00+0500
2021-07-15T13:00+0500
2021-07-15T16:27+0500
ақш
бмт
афғонистон
толибон
афғонистонда вазият кескинлашуви
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19614716_0:206:2911:1843_1920x0_80_0_0_12b90107d71303635076aed4054bc097.jpg
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. “Толибон” (Россияда террорчилик ҳаракат сифатида тақиқланган) вакили 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий 1TV News телеканали Афғонистон ҳукумати музокарачиси Надер Надерига асосланиб хабар қилди.Агар етти минг маҳбус озод қилиниб, “Толибон”* БМТнинг қора рўйхатидан чиқарилса, сулҳ тузилади.Аввалроқ Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ Осиёдаги иккинчи департаменти директори Замир Кабулов РИА Новости билан суҳбатда “Толибон”ни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкцияларидан чиқариш тартиби афғонлараро мулоқот бошлангандан сўнг ишга туширилиши мумкинлиги ҳақида айтди.Шунингдек, у БМТ 2001 йилда резолюция қабул қилганини эслади: ҳаракат террористик ташкилот деб тан олинди ва юқори ва ўрта даражадаги 110 нафардан ортиқ вакилларига чекловлар қўлланилди.Афғонистонда қишлоқ жойларда муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган ҳукумат кучлари ва Толибон* жангарилари ўртасида қарама-қаршилик кетмоқда.Афғонистонда беқарорлик АҚШ администрацияси томонидан Афғонистондан 11 сентабргача қўшинларни олиб чиқиб кетишни якунлаш ҳақидаги ваъдалари фонида кучаймоқда.2020 йилда Вашингтон ва “Толибон”* Дохада 18 йилдан ортиқ уруш давомида биринчи тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутади.* Россияда тақиқланган террорчилик ҳаракати.
https://sputniknews.uz/20210715/toliblar-turkiyaga-songgi-afgoncha-ogohlantirish-elon-qildi-buyogi-nima-boladi-19685805.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/09/19614716_90:0:2821:2048_1920x0_80_0_0_05329ab790a5ace3d18a613227470ceb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақш, бмт, афғонистон, толибон, афғонистонда вазият кескинлашуви
ақш, бмт, афғонистон, толибон, афғонистонда вазият кескинлашуви
“Толибон”* 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди
13:00 15.07.2021 (янгиланди: 16:27 15.07.2021) “Толибон” (Россияда террорчилик ҳаракат сифатида тақиқланган) вакили 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. “Толибон” (Россияда террорчилик ҳаракат сифатида тақиқланган) вакили 3 ойлик сулҳ учун шартларни маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий
1TV News телеканали Афғонистон ҳукумати музокарачиси Надер Надерига асосланиб хабар қилди.
Агар етти минг маҳбус озод қилиниб, “Толибон”* БМТнинг қора рўйхатидан чиқарилса, сулҳ тузилади.
Аввалроқ Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, ТИВ Осиёдаги иккинчи департаменти директори Замир Кабулов РИА Новости билан суҳбатда “Толибон”ни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкцияларидан чиқариш тартиби афғонлараро мулоқот бошлангандан сўнг ишга туширилиши мумкинлиги ҳақида айтди.
Шунингдек, у БМТ 2001 йилда резолюция қабул қилганини эслади: ҳаракат террористик ташкилот деб тан олинди ва юқори ва ўрта даражадаги 110 нафардан ортиқ вакилларига чекловлар қўлланилди.
Афғонистонда қишлоқ жойларда муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган ҳукумат кучлари ва Толибон* жангарилари ўртасида қарама-қаршилик кетмоқда.
Афғонистонда беқарорлик АҚШ администрацияси томонидан Афғонистондан 11 сентабргача қўшинларни олиб чиқиб кетишни якунлаш ҳақидаги ваъдалари фонида кучаймоқда.
2020 йилда Вашингтон ва “Толибон”* Дохада 18 йилдан ортиқ уруш давомида биринчи тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутади.
* Россияда тақиқланган террорчилик ҳаракати.