Савдо, маданият ва хавфсизлик: Марказий ва Жанубий Осиё анжуманининг кун тартиби
15:26 15.07.2021 (янгиланди: 15:28 15.07.2021)
© Sputnik / Дильшода РахматоваКонгресс-холл в Tashkent City
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Oбуна бўлиш
Тошкентда бошланаётган юқори даражали халқаро анжуманида давлат раҳбарлари, бош вазир ва ташқи ишлар вазирлари, жами 600га яқин иштирокчилар келиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Тошкентда 15-16 июл кунлари “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониялар” мавзусидаги халқаро анжуманнинг батафсил кун тартиби маълум бўлди.
Унда айтилишига кўра, анжуман иши бир вақтнинг алоҳида гуруҳларда қуйидаги учта асосоий мавзуларда муҳокама қилинади:
1. “Барқарор ўсишга хизмат қилувчи савдо ва транспорт алоқаси”
минтақалараро алоқани кучайтириш асносида Марказий ва Жанубий Осиё иқтисодиётини модернизация қилиш истиқболлари;
Марказий ва Жанубий Осиёда транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш имкониятлари, шу жумладан мавжуд транспорт коридорларини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш;
хорижий ҳамда халқаро молия ва инвестиция институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва бошқа масалалар;
2. “Маданий гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш”
Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий ва маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш соҳасидаги ҳамкорлик;
тълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш, фан ва техника, экология, туризм соҳаларидаги ўзаро фаолият.
3. “Минтақавий хавфсизлик. Қаршиликлар ва таҳдидлар”
янги хатар ва таҳдидларга қарши курашда, шунингдек, трансчегаравий инфратузилмалар хавфсизлигини таъминлашда минтақавий ҳамкорлик истиқболларига эътибор қаратилади.
Конференция модераторлар ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг хулосалари билан якунланади.
Шундан сўнг Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ОАВ учун қисқа матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Анжуман дастури:
Биринчи кун, 15 июль
Кун давомида делегациялар алоҳида жадвал бўйича Тошкентга келади ва “Хилтон”, “Хаятт”, “Лотте” ҳамда “Сити Палас” меҳмонхоналарида жойлаштирилади.
19:00 - 20:30 – Делегация раҳбарлари учун норасмий кечги овқат.
Иккинчи кун, 16 июль
Анжуман ўтказиш манзили – “Тошкент сити” Конгресс Холли.
10:00 - 11:00 – Очилиш маросими
11:00 - 11:30 – Кофе-брейк
11:10 - 11:20 – Суратга тушиш маросими
11:30 - 13:30 – “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик” - умумий мажлис
13:45 - 14:45 Тушги овқат (фуршет)
15:00 - 16:30 Биринчи секцион йиғилиш: “Барқарор ўсишга хизмат қилувчи савдо ва транспорт алоқаси”
15:00 - 16:30 Иккинчи секцион йиғилиш: “Маданий гуманитар алоқаларни қайта тиклаш орқали дўстлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш”
15:00 - 16:30 Учинчи секция: “Минтақавий хавфсизлик. Қаршиликлар ва таҳдидлар”
16:45 - 17:30 Анжуман якуний хулосалари
17:45 - 18:00 Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ОАВ учун қисқа баёноти
19:00 - 20:30 Ўзбекистон ҳукумати номидан қабул
21.00 дан сўнг Делегациялар жадвалга асосан Тошкентдан жўнаб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинаётган “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониялар” халқаро анжуманида Ўзбекистон, Афғонистон президентлари, Покистон бош вазири, Марказий Осиё давлатлари, Хитой, Россия ташқи ишлар вазирлари, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили иштирок этиши режалаштирилган. Анжуман иштирокчиларининг жами сони 600га яқин бўлиши кутилмоқда.