Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёр – Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 15 июля встретился с Президентом Исламской Республики Афганистан Ашрафом Гани
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 15 июля встретился с Президентом Исламской Республики Афганистан Ашрафом Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2021
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғани билан учрашув ўтказди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, музокараларда минтақавий хавфсизлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари кўриб чиқилди.
“Икки мамлакат етакчилари афғон можаросини ҳарбий йўл билан ҳал қилишнинг имкони йўқлигини яна бир бор таъкидлаб, инклюзив афғонлараро музокаралар тез фурсатда қайта тикланишининг тарафдори эканликларини қайд этдилар”, - дейилган хабарда.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Афғонистонда барқарор тинчликка эришилишига фаол кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлади.
Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Маълумотларга кўра, пандемияга қарамай, жорий йилнинг беш ойи якунлари бўйича ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 50 фоизга ортди. Ўзбекистонда Афғонистон сармояси иштирокида 160 та янги корхона ташкил этилди.
Флаг Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Афғонистон Ўзбекистоннинг Жанубий Осиёдаги энг йирик иқтисодий ҳамкори - CERR
Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган қўшма транспорт ва энергетика инфратузилмаси лойиҳаларини баробарида Афғонистоннинг транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган қўшма транспорт ва энергетика инфратузилмаси лойиҳаларини, хусусан, “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул - Пешовар” темир йўли ва янги “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини барпо этиш лойиҳаларини янада илгари суриш муҳим экани таъкидланди.
Президентлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш, эришилган келишувларни амалга ошириш борасида қатъий эканликларини қайд этдилар.
Янгиликлар лентаси
0