Россияда ўсмирларни коронавирусга қарши эмлаш қачон бошланиши мумкинлиги айтилди

© Sputnik / Оливер Ондрас / Медиабанкка ўтишВакцинация препаратом Sputnik V
Вакцинация препаратом Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2021
Oбуна бўлиш
Москвада “Спутник V” вакцинасининг ўсмирларга мослаштирилган тадқиқоти олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россияда ўсмирларни COVID-19 га эмлаш 20 сентябргача бошланиши керак. Бу ҳақда Гамалея маркази директори Александр Гинцбург РИА Новостига маълум қилди.
“Сўнгги пайтларда аввалгига қараганда касаллик билан янада оғирроқ хасталаётган ўсмирлар сони кўпайди. Уларни ҳимоя қилиш керак”, - деди Гинцбург.
У Москвада июль ойида 12-17 ёшдаги ўсмирлар иштирокида бошланган вакцина тадқиқоти ҳақида тўхталиб, унда иштирок этаётган фақат икки ўсмирнинг ҳарорати кўтарилганини таъкидлади.
Производство вакцины Sputnik V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
"Спутник V"нинг коронавируснинг янги штаммларига қарши самарадорлиги аниқланди
Гамалея директори бу бошқа бир суюқлик эмас, балки айнан вакцина киритилганини англатувчи реакция эканини айтди.
“Ўлчанмаган, эҳтимол, улар буни сезишмаган ҳам бўларди”, - дея қўшимча қилди Александр Гинцбург.
Москвада “Спутник V” вакцинасининг ўсмирларга мослаштирилган тадқиқоти олиб борилмоқда. Улар шаҳардаги иккита болалар касалхонада ўтказилмоқда. Унда 100 киши қатнашяпти.
Янгиликлар лентаси
0