https://sputniknews.uz/20210714/britaniya-zarur-bolganida-toliblar-bilan-ishlashga-tayyorligini-bildirdi-19668910.html
Британия зарур бўлганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди
Британия зарур бўлганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Уоллес Лондон зарурат туғилганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди 14.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-14T08:52+0500
2021-07-14T08:52+0500
2021-07-14T08:52+0500
дунёда
буюк британия
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19573969_1:0:3500:1968_1920x0_80_0_0_04ec858e863c268802c6f93da4e2a1be.jpg
ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Буюк Британия зарурат туғилганида, агар "Толибон"* ҳаракати Афғонистон ҳукумати тепасига келган тақдирда, у билан ишлашга тайёр, деб баёнот қилди Британия мудофаа вазирлиги раҳбари Бен Уоллес."Ҳукуматда қандай кучлар бўлмасин, агар улар муайян халқаро нормаларга амал қилса, Буюк Британия ҳукумати у билан ҳамкорлик қилади", - деди вазир Telegraph нашрига берган интервьюсида.Уоллеснинг сўзларига кўра, Британиянинг бундай қарорига турли муносабат билдирилиши табиий, ва у буни тушунади, аммо прагматик ёндашув мустаҳкам тинчлик асосига айланиши мумкин."Ҳар қандай тинчлик жараёнида душман билан ярашишга тўғри келади", - деб ҳисоблайди сиёсатчи.Сиёсатчининг фикрича, толиблар халқаро даражада тан олинишни истайди, аммо бунинг учун улар радикал усуллардан воз кечишларига тўғри келади. "Давлатчилик қурилиши учун молиялаштириш ва кўмак зарур, бошда террорчининг ниқоби билан эса бундай кўмакни олишни имкони йўқ", - дея таъкидлади Уоллес.* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210710/tolibon---2021-uyushmami-yoki-allaqachon-davlat-19620974.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19573969_438:0:3062:1968_1920x0_80_0_0_37eacf952f47da815431bd52939e607a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, буюк британия, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
дунёда, буюк британия, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Британия зарур бўлганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди
Британия Мудофаа вазирлиги раҳбари Уоллес Лондон зарурат туғилганида толиблар билан ишлашга тайёрлигини билдирди
ТОШКЕНТ, 14 июл - Sputnik. Буюк Британия зарурат туғилганида, агар "Толибон"* ҳаракати Афғонистон ҳукумати тепасига келган тақдирда, у билан ишлашга тайёр, деб баёнот қилди Британия мудофаа вазирлиги раҳбари Бен Уоллес.
"Ҳукуматда қандай кучлар бўлмасин, агар улар муайян халқаро нормаларга амал қилса, Буюк Британия ҳукумати у билан ҳамкорлик қилади", - деди вазир Telegraph нашрига берган интервьюсида.
Уоллеснинг сўзларига кўра, Британиянинг бундай қарорига турли муносабат билдирилиши табиий, ва у буни тушунади, аммо прагматик ёндашув мустаҳкам тинчлик асосига айланиши мумкин.
"Ҳар қандай тинчлик жараёнида душман билан ярашишга тўғри келади", - деб ҳисоблайди сиёсатчи.
Сиёсатчининг фикрича, толиблар халқаро даражада тан олинишни истайди, аммо бунинг учун улар радикал усуллардан воз кечишларига тўғри келади. "Давлатчилик қурилиши учун молиялаштириш ва кўмак зарур, бошда террорчининг ниқоби билан эса бундай кўмакни олишни имкони йўқ", - дея таъкидлади Уоллес.
* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот.