Тошкент метроси яна 10 та Россия поездлари билан тўлдирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПассажиры в поезде
Пассажиры в поезде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 1 декабрга қадар “Метровагонмаш”дан (Россия) Тошкент метроси учун ўнта поезд харид қилиши керак.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Вазирлар маҳкамасининг “Тошкент метрополитени учун ўнта тўрт вагонли метро поездларини харид қилиш” лойиҳасининг техник иқтисодий асослашни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга 2021 йил 1 декабрга қадар “Метровагонмаш”дан (Россия) Тошкент метроси учун ўнта поезд олиб келиш вазифаси топширилган.
Панно на станции Алишер Навои - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.02.2021
Тошкент метроси дурдонаси "Алишер Навоий" бекати - видео
Лойиҳанинг умумий қиймати 63,7 млн еврони ташкил этади. Ундан 8,7 миллиони давлат бюджети маблағи, 30,5 миллиони Россиянинг “ВЭБ.РФ” давлат ривожланиш корпорацияси банки кредити, яна 24,5 миллиони “Росэксимбанк” АЖ кредити.
“ВЭБ.РФ” томонидан кредит 11 йилга, “Росэксимбанк” томонидан эса 12 йилга тақдим этилган.
Лойиҳага кўра, 10 поезд йилига 95,6 миллион йўловчини ташиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа шартномаси “Иннопром” халқаро саноат кўргазмаси доирасида имзолаган эди.
Янгиликлар лентаси
0