Қўлни кесиш, қамчи билан савалаш – оддий афғонлар Толибон* даврини қандай эслайди

© Sputnik / Sayed Zakeria / Медиабанкка ўтишЛюди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула
Люди во временном лагере для пострадавших в результате боевых действий, на одной из улиц Кабула - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
"Улар ҳамма нарсага аралашарди" - РИА Новости мухбири Афғонистонда бўлиб Толибон* билан дуч келган афғонлар билан суҳбат қилди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik, Филипп Прокудин. Толибон* маълум қилишига кўра расмий Қобул фақат маъмурий марказларни - Толибон эса қишлоқ ҳудудларини назорат қилмоқда. Америка қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг афғон ҳукумати қуроланган рақиб билан яккама-якка қолишди. Ушбу воқеа худди 32 йил олдин, Совет армияси Афғонистонни тарк этганида содир бўлган ҳолатга ўхшайди. Тарих қайтаримоқдами?
Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2021
“Толибон”* Афғонистонда “соф ислом давлати”ни яратмоқчи
Қобулликлар Жо Байден ва Толибон* қўмондони мулла Абдулла Бародар билан ўпишиб тушган мем-суратини бир-бирларига жўнатишмоқда. Кўринишидан худди Леонид Брежневнинг Эрик Хонекер билан ўпишиб тушган суратига ўхшайди. Америкаликлар мужоҳидларга қурол аслаҳаларни атайлаб қолдириб кетаётгани ҳақидаги ҳазил, қобулликларга ҳозирча кулгули туюлмоқда.
Толибларнинг жанговар муваффақиятлари аҳоли орасида турли аралаш ҳис-туйғулар уйғотмоқда. Бир томондан улар АҚШ ва НАТОни қувиб чиқараётгани, албатта, яхши. Лекин бошқа томондан толиблар илк бор ҳукумат бошига келганда қандай тартиб қоидалар ўрнатгани ҳали кўпчилликнинг эсидан чиққани йўқ.
“Улар, Байден, қурол-аслаҳа учун раҳмат”, - дейишаётган бўлса ажаб эмас деб истеҳзо қилишади қобулликлар.
Америкаликлар 20 йил Толибон билан курашишди ва албатта уларга ёрдам беришни истамаган эди. Афғонистоннинг ҳозирги ҳукумати Вашингтонга қараб иш юритиши уларни қийин аҳволга солиб қўйди. Ҳукумат бошқарувида улар ўз халқига эмас АҚШга суяниб иш олиб боришгани туфайли америкаликлар чиқиб кетганидан сўнг улар гўёки ҳавода муаллақ бўлиб қолишди. Бу ҳақида маҳаллий сиёсатчилар чекка-чеккада суҳбат қилишмоқда.

Толибон даврида кечган болалик

Менинг биринчи суҳбатдошим Самандар дастлаб телефонда упишаётган сиёсатчилар акс этган мемни кўрсатиб кулади, кейин жим бўлиб қолади. Унинг юзидан жиддий хавотирликни кўриш мумкин. Толибон 1996 йилда Қобулни жангсиз қўлга киритганида у ҳали 10 ёшга тўлмаган эди. Толибон ташкил қилган “Афғонистон ислом амирлигида” ўтган ёшлигини эсларкан, ўша вақтларда ҳукм сурган тартиб-қоидаларини эсга олади.
“Уларнинг даврида тартиб кучли эди. Ҳеч ким ўғирлик қилмасди, чунки бунинг учун дарҳоли қўлини кесиб ташлашарди. Чик! – деб қўлиб билан кўрсатади у. Улар бунақа ишга жуда чаққон эди”, - дейди Самандар.
“Аслида бу нотўғри. Ахир улар одамлар кимни кўрсатишса ўшани тутиб олишар эди. Балким у бегуноҳ одам бўлса-чи? Умуман ўғирликда айбдор кишининг ҳам қўлини чопиш – бу нотўғри”, деб у яна эҳтиёткор сўз қидира бошлайди. Афғонистонликлар ўз тилига эрк бермасликка ўрганиб қолишган, ахир атрофда “қулоқлар” жуда кўп.
Лекин бироздан сўнг, у мисли портлагандек гапира бошлайди: “Улар ҳамма нарсага аралашарди. Ҳатто жинси шим кийишни таъқиқлашарди – миллий либос кий, деб. Кийимлар эса аслида миллий эмас – Покистондан олиб келинган. Мен ўсмир эдим жинси шим кийиб юрардим. Кимдир “сотган”. Улар мени қамчи билан уришган. Бу жуда азобли ва ҳақоратли эди, чунки улар одамлар олдида мени жазолашганди.
Кабобпаз Ҳолиқ ҳам 1996 йилда ёш бола бўлган. Отасини ўлдиришганда етти ёшли бола оила бошлиғи бўлиб қолган.
“Ўшандан бери мен ҳамма нарса учун жавоб бераман. Ҳозир Толиблар яна қайтиб келади, бир илож қилиб яшаш керак, - Холиқ эрта ҳақида ўйламайди, чунки унга келажак ҳар доим алдоқчи. 20 йил олдин америкаликлар келганидан хурсанд бўлган эдим. Энди эса улар йўқ. умуман келишмаса яхши бўларди. Ҳаммаси ўз ўзидан жойига тушиб кетарди. Хушмуомалалик юзасидан совет қўшинлари ҳақида ҳам икки оғиз айтиб ўтади: нима бўлганда ҳам СССР Афғонистонда жуда кўп иншоотлар қурган эди.

Толибон асирлигидан қочган аскар

Навбатдаги суҳбатдош Изатулло фақат айрим шартларда суҳбатлашишга рози бўлди. Йўл-йўлакай, у такси ҳайдовчисидан ўзи хавфсиз деб ҳисоблайдиган бир жойда тўхташни сўради ва дўкондан тамаки (носвой) сотиб олди. Ҳайдовчининг норози нигоҳи остида тамакини тилининг остига ташлаб олди. Таксичи қайтимини санагунича унинг тоқати тоқ бўлди ва кескин ҳаракат билан панел устига қўйилган пулларни олади ва мошинадан тушади. Қўрқувга тушган ҳайдовчи у билан тортишмасдан жимгина жўнаб кетади.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Афғонистонда "Толибон" разведкаси раҳбари ўлдирилди
Изатулло - камуфляж кийимда, юзидан асабийлиги билиб туради: ҳозир мушт туширадигандек.
Кафеда Изатулло бўйнидаги рўмолининг бир учини кўтаради ва унинг кўксида офицер погони кўринади. Махсус бўлинма белгиларини аллақачон ечиб ташлаган. Толибон* қўлида асирга тушгани ҳақидаги ҳикоя - одатий.
“Бизни қуршаб олишди, патронлар тугади. Асирга тушганларни алоҳида алоҳида қамаб қўйишди. Кейин қўлларимизни арқон билан боғлаб қиздирилган пичоқ билан танамизни кеса бошлашди. Уларга ҳеч қандай ҳарбий сир керак эмасди, шунчаки қасос олиш учун. Жангда биз улардан жуда кўпини ўлдирган эдик”, - ҳикояни айтиб бераркан овози ғазабга тўлиб, бўғиқ оҳангдан жарангдор тус олади.
Кейин Изатулло оғриқдан ҳушидан кетгандек тутади. Аслида деярли ҳам шундай эди. Кўплаб жойи кесилган махсус хизматчини навбатдаги қийноққача ерда қолдиришади. Шу вақт ичида у арқонни кесиб қочишга муваффақ бўлади.
Изатулло енгини ва курткасини кўтариб кўрсатади. Унинг бутун танаси келоид чандиқларига ўхшаш чандиқлар билан қопланган.
“Агар толиблар қўлимга тушса нима қиламан? – аваллгидек ўлдираман. Улар ҳеч кимни аввайламайди. Жангга укол билан киради. Қандай укол олаётганини мен билмайман”, - дейди нафақадаги офицер.
Шундан сўнг унинг суҳбатимизга қизиқиши қолмайди ва жуда кам нафақа олаётганини ва пул кераклигини айтади. Пулни олганидан сўнг хайрлашиб кўчага чиқиб кетади. Катта йўлни диагональ бўйлаб кесиб ўтаркан у машинарларга умуман эътибор бермайди. Қобулда кўпчилик йўлни истаган жойида кесиб ўтади, лекин Иззатулло атрофига қарагани ҳам йўқ, ҳайдовчиларнинг ўзи уни айланиб ўтишга ҳаракат қилишади.

Узоқ уруш қаҳрамонлари

Қобул – бу деворлар шаҳри. Деярли барча офис бинолари девор билан ўралган. Яна Ҳамма жойда халқ қаҳрамонларининг суратларини кўриш мумкин. Айниқса Ахмад Шах Масуднинг сурати кўп учрайди. Ҳатто қандолат магазинида ҳам мультфильм қаҳрамонларининг ёнида “Паншер шери”нинг сурати осилган.
Афғонлар учун ким зўр, Масудми ёки Спайдермен? Деган ҳазиломуз саволга жиддий жавоб қайтаради: “Масуд бўлса керак, улар ҳам мультфилм томоша қилишади албатта, лекин уларнинг атрофида, мамлакатда уруш кетмоқда, Масуд эса ҳақиқий қаҳрамон”, - дейди сотувчи.
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
"Толибон"* - 2021: уюшмами ёки аллақачон давлат?
Ахмад Шах Масуд “Афғонистон Ислом жамияти” сиёсий партиясининг раҳбари бўлган. Партияни яна бир машҳур сиёсатчи Бурхониддин Раббоний ташкил қилган. Раббоний Афғонистон президенти эди, кейинчалик Қаршилик йилларида (1996 -2001) Толибонга қарши курашган “Шимолий альянс”га етакчилик қилган. 2011 йилда у салла ичига портловчи модда солиб кирган худкуш террорчи томонидан ўлдирган. Унинг ўғли Салоҳиддин Раббоний ички ишлар вазири эди, ҳозир эса отаси томонидан яратилган “Афғонистон ислом жамияти” партиясига етакчилик қилмоқда.
Салоҳиддин Раббоний мамлакат 1990 йилга қайтди деб ҳисобламайди. “Халқаро ҳамжамият Афғонистон халқи тарафида. Толибон*га келсак * улар кўп нарсаларни эълон қилишмоқда, лекин халқ улар таклиф қилаётган ислоҳотларни, диннинг бундай талқин қилинишини қабул қилмайди.
Иккинчи томондан Афғонистон ўз ичидан чиққан, турли жамоаларни тақдим этувчи ҳукумат бўлиши керак. Афғонистон – кўп миллатли мамлкат, бизнинг кучимиз – ана шу хилма-хилликда”, - дейди суҳбатдош.
“Хорижий кучлар бу ерда доими қолмаслигини афғонистонликлар яхши тушунишади. Лекин қўшинларнинг олиб чиқилиши ана шундай бўлишини – биз ҳеч кутмаган эдик. Бу шошилинч қадам бўлди. Дохада АҚШ ва Толибон орасида шартнома имзоланганидан сўнг улар дарҳол қўшинларни олиб чиқа бошлади. Мамлакатда эса қўрқувни йўқотган толибон ва шартнома тузишда иштирок этмаган ҳукумат қолди. Ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳеч қандай келишувга эришилмаган. Толибоннинг яқинда эришган муваффақиятларига қарамасдан, улар орқага ўз позицияларига суриб қўйилади. Ҳарбий йўқотишлар уларни музокаралар столига ўтиришга мажбур қилади деб ҳисоблаймиз”, - дейди Салоҳиддин Раббоний.
Афғонистон масаласида – ҳарбий ечим бўлиши мумкин эмас. Барибир келишувга эришишга тўғри келади. Толибон*нинг ўзи ҳам буни тушунади.
Хайрлашув олдидан у мендан “Сиз Баграмда бўлдингизми? - деб сўради. Улар қочиб кетгани ростми?”. Жавобимни эшитиб, қўл чўзади: Совет Иттифоқи аскарлари ҳам ўша урушда енгилган бўлса-да, кундуз куни, обрў билан, байроқларни кўтариб Афғонистонни тарк этишган эди”. Ҳа, ҳартугул, бу тарихнинг такрорланиши эмасга ўхшайди.
*Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0