https://sputniknews.uz/20210713/moskvada-migrantlar-yana-ommaviy-mushtlashdi-19657602.html
Москвада мигрантлар яна оммавий муштлашди
Москвада мигрантлар яна оммавий муштлашди
Sputnik Ўзбекистон
Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, муштлашувда 50 нафардан 200 нафаргача мигрантлар иштирок этган. 13.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-13T12:49+0500
2021-07-13T12:49+0500
2021-07-13T12:53+0500
россия
москва
мигрантлар
оммавий муштлашув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/279/80/2798077_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_daf4e47530e5737254a4a508301f7e35.jpg
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москвада “Кузьминки” метро бекати яқинида мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув рўй берди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.Ҳодиса 13 июлга ўтар кечаси Зеленодольская кўчасида содир бўлган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, муштлашувда 50 нафардан 200 нафаргача мигрантлар иштирок этган.Жанжал вақтида улар йўлга чиқиб кетиб, автомобиллар ва йўловчиларга халақит беришган.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жанжалнинг бир неча иштирокчиларини қўлга олиб, ҳудудий бўлимларга келтиришган. Қўлга олинганлар 20 кишини ташкил этаётгани айтилмоқда.Жанжал оқибатида бир неча киши жабрланган, айримлар пичоқланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.Оммавий муштлашувни айнан қайси мамлакат фуқаролари уюштиргани борасида турли тахминлар билдирилмоқда.Ҳозирда ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда ва унинг қатнашчилари аниқланмоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги бозорлардан бирида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани хабар қилинган эди.
https://sputniknews.uz/20210628/moskvadagi-mma-turnirida-ommaviy-mushtlashuv-yuz-berdi-video-19445531.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/279/80/2798077_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_711838fa2279b3154cd6c27f07960b0e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, москва, мигрантлар, оммавий муштлашув
россия, москва, мигрантлар, оммавий муштлашув
Москвада мигрантлар яна оммавий муштлашди
12:49 13.07.2021 (янгиланди: 12:53 13.07.2021) Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, муштлашувда 50 нафардан 200 нафаргача мигрантлар иштирок этган.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москвада “Кузьминки” метро бекати яқинида мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув
рўй берди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Москва бўйича Бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса 13 июлга ўтар кечаси Зеленодольская кўчасида содир бўлган. Маҳаллий ОАВларнинг ёзишича, муштлашувда 50 нафардан 200 нафаргача мигрантлар иштирок этган.
Жанжал вақтида улар йўлга чиқиб кетиб, автомобиллар ва йўловчиларга халақит беришган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жанжалнинг бир неча иштирокчиларини қўлга олиб, ҳудудий бўлимларга келтиришган. Қўлга олинганлар 20 кишини ташкил этаётгани айтилмоқда.
Жанжал оқибатида бир неча киши жабрланган, айримлар пичоқланган. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилган.
Оммавий муштлашувни айнан қайси мамлакат фуқаролари уюштиргани борасида турли тахминлар билдирилмоқда.
Ҳозирда ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда ва унинг қатнашчилари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадаги бозорлардан бирида мигрантлар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани
хабар қилинган эди.