Ироқдаги касалхонада рўй берган ёнғинда қурбон бўлганлар сони 54 кишига етди

© REUTERS / ESSAM AL-SUDANIПожар в госпитале в городе Эн-Насирия, Ирак
Пожар в госпитале в городе Эн-Насирия, Ирак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
Ан-Насирия шаҳрида коронавирус беморлари даволанадиган касалхонада йирик ёнғин содир бўлди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ироқ жанубидаги Ан-Насирия шаҳрида коронавирус беморлари даволанадиган касалхонада йирик ёнғин содир бўлди. Бунинг оқибатида қурбон бўлганлар сони 54 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, касалхонадаги ёнғин кислород баллонининг портлаши оқибатида келиб чиққан.
Нефтяная платформа Приразломная - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2021
Денгиз остидаги вулқон: Мексика кўрфазида кучли ёнғин юз берди - видео
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, мамлакат бош вазири Мустафо ал-Козимий воқеа жойига йўл олган. Ҳудуд соғлиқни сақлаш департаменти вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилган.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Ироқ пойтахти Бағдоддаги ковид касалхонасида ҳам ёнғин содир бўлиб, бунинг оқибатида 80 нафардан зиёд киши ҳалок бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0