Абитуриентлар энг кўп қайси ОТМга ҳужжат топшираётгани айтилди

© SputnikАбитуриент подает документы в НИЯУ "МИФИ"
Абитуриент подает документы в НИЯУ МИФИ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.07.2021
Oбуна бўлиш
ДТМ 2021/22-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган (12 июль 18:00 ҳолатига) абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Ўзбекистонда шу кунгача абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат Тошкент давлат педагогика университетига топширилди. Бундан Давлат тест марказининг 12 июль ҳолатига кўра очиқлаган маълумотлари дарак бермоқда.
Президент гранти жорий қилинди: унга кимлар даъвогарлик қилиши мумкин
9 790 нафар абитуриент Тошкент давлат педагогика университетини танлаган. Кейинги етакчи бешликдан Ўзбекистон миллий университети (9 580), Наманган давлат университети (8 926), Жиззах давлат педагогика институти (8 625) ва Урганч давлат университети (8 068) ўрин олган.
2021/22-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган (12 июль 18:00 ҳолатига) абитуриентлар 277 528 нафарни ташкил этмоқда.
Таълим шакли бўйича:

- кундузги таълим шакли – 167 395 нафар;
- сиртқи таълим шакли – 102 646 нафар;
- кечки таълим шакли – 7 487 нафар.
Тиллар кесимида жами 277 528 нафар абитуриент ҳужжат топширган.

- ўзбек тили – 235 265 нафар;
- рус тили – 34 529 нафар;
- қорақалпоқ тили – 6 432 нафар;
- бошқа тиллар – 1 302 нафар
Янгиликлар лентаси
0