https://sputniknews.uz/20210712/rossiyalik-bloger-eldor-shomurodov-bilan-jarqorgonda-katta-intervyu-uyushtirdi-19649213.html
Россиялик блогер Элдор Шомуродов билан Жарқўрғонда катта интервью уюштирди
Россиялик блогер Элдор Шомуродов билан Жарқўрғонда катта интервью уюштирди
Sputnik Ўзбекистон
Россиялик блогер Евгений Савин Ўзбекистон миллий жамоаси ва Италиянинг "Женоа" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида катта кўрсатув суратга олди. 12.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-12T18:12+0500
2021-07-12T18:12+0500
2021-07-12T18:12+0500
спорт
футбол
элдор шомуродов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18912285_0:75:1440:885_1920x0_80_0_0_b10db676ca1109c1d101ae8fa7a2079d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россиялик собиқ футболчи, YouTube᾽даги “КраСава” канали бошловчиси Евгений Савин Ўзбекистон терма жамоаси ва “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан катта интервью уюштирди.Бунинг учун у Ўзбекистонга, хусусан, Элдор Шомуродов ўсиб-улғайган Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманига келди.Шомуродов россиялик блогерни ўз уйига таклиф қилган. Элдор футболчилик фаолиятида қўлга киритган шахсий совринлари жамланмасини кўрсатган.Суҳбат давомида Савин Шомуродовдан “Рома”нинг қизиқиши ҳақида сўраган. Футболчи эса бундан бехабарлигини билдирган.Футболчи “Нега терма жамоа ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқмаган? Нима етишмайди”? деган саволига қуйидаги жавоб берди: “Тажрибали футболчилар, яхши чемпионатларда ўйнайдиган футболчилар кўп бўлиши керак. Кучли чемпионатда ўйнасангиз, тажриба ортиб боради ва футболчи сифатида ўсасиз. Ўшанда ҳаммаси ўхшайди. Бунга вақт керак. Футболчиларда ҳам ўзига бўлган ишонч ошиб бормоқда”.Кўрсатув давомида Шомуродов болалигида пахта тергани ва бозорда ишлагани ҳақида ҳикоя қилиб берган: “Болалигимизда пахта терардик, ҳамма терарди. У вақтда пахта оғирроқ бўлсин деб ичига тош ҳам ташлардик. Ҳа, бозорда ҳам ишлаганман. Ота-онамга ёрдам берардим. Озиқ-овқат сотардик. Бозорда ишлайдиганлар мени эслаб қолган бўлса керак”.
https://sputniknews.uz/20210607/eldor-shomurodov-jamoasini-ozgartirishi-mumkin-yuventus-roma-yoki-milan-19125245.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1a/18912285_80:0:1360:960_1920x0_80_0_0_08a4489b2dffc4f0e5ec53e6b543b72c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, футбол, элдор шомуродов
спорт, футбол, элдор шомуродов
Россиялик блогер Элдор Шомуродов билан Жарқўрғонда катта интервью уюштирди
Россиялик блогер Евгений Савин Ўзбекистон миллий жамоаси ва Италиянинг "Женоа" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида катта кўрсатув суратга олди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россиялик собиқ футболчи, YouTube᾽даги “КраСава” канали бошловчиси Евгений Савин Ўзбекистон терма жамоаси ва “Женоа” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан катта интервью уюштирди.
Бунинг учун у Ўзбекистонга, хусусан, Элдор Шомуродов ўсиб-улғайган Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманига келди.
Шомуродов россиялик блогерни ўз уйига таклиф қилган. Элдор футболчилик фаолиятида қўлга киритган шахсий совринлари жамланмасини кўрсатган.
Суҳбат давомида Савин Шомуродовдан “Рома”нинг қизиқиши ҳақида сўраган. Футболчи эса бундан бехабарлигини билдирган.
Футболчи “Нега терма жамоа ҳеч қачон жаҳон чемпионатига чиқмаган? Нима етишмайди”? деган саволига қуйидаги жавоб берди: “Тажрибали футболчилар, яхши чемпионатларда ўйнайдиган футболчилар кўп бўлиши керак. Кучли чемпионатда ўйнасангиз, тажриба ортиб боради ва футболчи сифатида ўсасиз. Ўшанда ҳаммаси ўхшайди. Бунга вақт керак. Футболчиларда ҳам ўзига бўлган ишонч ошиб бормоқда”.
Кўрсатув давомида Шомуродов болалигида пахта тергани ва бозорда ишлагани ҳақида ҳикоя қилиб берган: “Болалигимизда пахта терардик, ҳамма терарди. У вақтда пахта оғирроқ бўлсин деб ичига тош ҳам ташлардик. Ҳа, бозорда ҳам ишлаганман. Ота-онамга ёрдам берардим. Озиқ-овқат сотардик. Бозорда ишлайдиганлар мени эслаб қолган бўлса керак”.