https://sputniknews.uz/20210712/ozbekiston-temir-yollari-qozoq-korxonasidan-445-ming-dollar-undirdi-19637112.html
“Ўзбекистон темир йўллари” қозоқ корхонасидан 44,5 минг доллар ундирди
“Ўзбекистон темир йўллари” қозоқ корхонасидан 44,5 минг доллар ундирди
Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон темир йўллари" ва Қозоғистоннинг "KZ-Экспорт 2018" корхонаси ўртасида юк вагонларини ижарага бериш шартномаси имзоланган. Қозоғистон томони... 12.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-12T09:19+0500
2021-07-12T09:19+0500
2021-07-12T09:19+0500
иқтисод
ўзбекистон
қозоғистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16022907_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_dda7c18bd9fad2b3b23f8bd927b4610a.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ фойдасига Қозоғистон корхонасидан 44,5 минг доллар ундирилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.Хабарда айтилишича, Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси "Ўзбекистон темир йўллари" мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.Маълум бўлишича, "Ўзбекистон темир йўллари" ва Қозоғистонда фаолият юритувчи "KZ-Экспорт 2018" корхонаси ўртасида юк вагонларини ижарага бериш шартномаси имзоланган. Бироқ, қозоқ корхонаси шартнома бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармагани, яъни юк вагонлари ўз вақтида қайтармагани натижасида Ўзбекистон томонига моддий зарар етказилган.Шундан сўнг Қозоғистон корхонаси шартнома шартларини лозим даража бажармаганлиги оқибатида ҳисобланган жарима маблағларини ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан судга даъво аризаси киритилган."Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Қозоғистон корхонаси ҳисобдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига 44 580 АҚШ доллари миқдорида зарар ундириб берилган", - дейилади хабарда.
https://sputniknews.uz/20210614/biznes-yuritish-uchun-ozbekistonning-eng-qulay-va-noqulay-hududlari-malum-boldi-19231951.html
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/11/16022907_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_fddc0871c143a6f067cf510dafc03cc9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон
иқтисод, ўзбекистон, қозоғистон
“Ўзбекистон темир йўллари” қозоқ корхонасидан 44,5 минг доллар ундирди
"Ўзбекистон темир йўллари" ва Қозоғистоннинг "KZ-Экспорт 2018" корхонаси ўртасида юк вагонларини ижарага бериш шартномаси имзоланган. Қозоғистон томони шартнома шартларини лозим даражада бажармаган
ТОШКЕНТ, 12 июл - Sputnik. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ фойдасига Қозоғистон корхонасидан 44,5 минг доллар ундирилди, деб
хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.
Хабарда айтилишича, Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси "Ўзбекистон темир йўллари" мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.
Маълум бўлишича, "Ўзбекистон темир йўллари" ва Қозоғистонда фаолият юритувчи "KZ-Экспорт 2018" корхонаси ўртасида юк вагонларини ижарага бериш шартномаси имзоланган. Бироқ, қозоқ корхонаси шартнома бўйича мажбуриятларни лозим даражада бажармагани, яъни юк вагонлари ўз вақтида қайтармагани натижасида Ўзбекистон томонига моддий зарар етказилган.
Шундан сўнг Қозоғистон корхонаси шартнома шартларини лозим даража бажармаганлиги оқибатида ҳисобланган жарима маблағларини ундириш юзасидан Савдо-саноат палатаси томонидан судга даъво аризаси киритилган.
"Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, Қозоғистон корхонаси ҳисобдан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фойдасига 44 580 АҚШ доллари миқдорида зарар ундириб берилган", - дейилади хабарда.