https://sputniknews.uz/20210712/namangan-new-city-qurilishi-boshlandi-19641445.html
“Namangan New City” қурилиши бошланди
“Namangan New City” қурилиши бошланди
Sputnik Ўзбекистон
558 гектарлик майдонда 250 дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 30 дан ортиқ савдо мажмуалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш... 12.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-12T13:31+0500
2021-07-12T13:31+0500
2021-07-12T13:31+0500
жамият
қурилиш
наманган вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19641357_0:68:1300:799_1920x0_80_0_0_9da7f8b367c3cc3b470479f99093af93.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. “Namangan New City” қурилиши бошланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари чегарасида жойлашган тенг ярми яшил ҳудуд бўлиши кўзда тутилган 558 гектарлик майдонда 250 дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 30 дан ортиқ савдо мажмуалари, шунингдек, мактаб, олий таълим муассасалари, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш режалаштирилган. Мазкур лойиҳани тўлиқ ишга тушириш орқали бутун дунё стандартларига жавоб берувчи “Smart city”, яъни ақлли шаҳарча барпо этилади.Ушбу маросим билан биргаликда “Namangan Hua Cheng Estate Development” компаниясига “Namangan New City” ҳудудидан ажратилган 16 гектар ер майдонида бунёд этилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектларига тамал тоши қўйилди.Ушбу лойиҳанинг қиймати 120 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида жами 56 та турар-жой бинолари, 3100 та хонадонлар, шунингдек, мактаб, болалар боғчаси ва шифохона бунёд этилади.
наманган вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19641357_73:0:1228:866_1920x0_80_0_0_49565e7c98207f74a38b8c5971164e76.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, қурилиш, наманган вилояти
жамият, қурилиш, наманган вилояти
“Namangan New City” қурилиши бошланди
558 гектарлик майдонда 250 дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 30 дан ортиқ савдо мажмуалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. “Namangan New City” қурилиши бошланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Давлатобод ва Тўрақўрғон туманлари чегарасида жойлашган тенг ярми яшил ҳудуд бўлиши кўзда тутилган 558 гектарлик майдонда 250 дан ортиқ 9-16 қаватли турар-жой мажмуаси, 30 дан ортиқ савдо мажмуалари, шунингдек, мактаб, олий таълим муассасалари, шифохона ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш режалаштирилган.
Мазкур лойиҳани тўлиқ ишга тушириш орқали бутун дунё стандартларига жавоб берувчи “Smart city”, яъни ақлли шаҳарча барпо этилади.
Ушбу маросим билан биргаликда “Namangan Hua Cheng Estate Development” компаниясига “Namangan New City” ҳудудидан ажратилган 16 гектар ер майдонида бунёд этилиши режалаштирилган ижтимоий соҳа объектларига тамал тоши қўйилди.
Ушбу лойиҳанинг қиймати 120 млн долларни ташкил этади. Лойиҳа доирасида жами 56 та турар-жой бинолари, 3100 та хонадонлар, шунингдек, мактаб, болалар боғчаси ва шифохона бунёд этилади.