https://sputniknews.uz/20210712/afgonistondagi-rossiya-bosh-konsulxonasi-diplomatlari-ozbekistonga-kochirildi-19648580.html
Афғонистондаги Россия бош консулхонаси дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди
Афғонистондаги Россия бош консулхонаси дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди
Sputnik Ўзбекистон
Россиянинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси “вазият ойдинлашгунича” ёпилган эди. 12.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-12T17:44+0500
2021-07-12T17:44+0500
2021-07-12T17:44+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон
толибон
юсуп кабулжанов
бош консулхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19648895_0:140:1981:1254_1920x0_80_0_0_cd584e8a16c13a9400384a840a49dfc8.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россиянинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси дипломатлари вақтинча Ўзбекистонга эсон-омон кўчирилди. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Юсуф Кабулжанов маълум қилди.Аввалроқ Афғонистоннинг 1TV News телеканали “Толибон”* ҳаракати жангарилари фаоллашгани сабаб Мазори Шарифдаги Туркия, Покистон ва Эрон консулхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берган эди. Россиянинг Кобулдаги элчихонаси мамлакатнинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси “вазият ойдинлашгунича” ёпилганини маълум қилган эди.Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йил апрелида АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакатдан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши ҳақида баёнот бергандан сўнг кескин ёмонлашди. 6 июль ҳолатига кўра, АҚШ ўз қўшинларининг 90 фоизидан зиёдини олиб чиқиб кетишга улгурган. Афғонистондан НАТОнинг бошқа давлатлари ҳам ҳарбийларини олиб чиқиб кетмоқда.Бунинг ортидан “Толибон”* Афғонистоннинг қатор ҳудудларига ҳужум қилиб, уларни эгаллаб олишга уринмоқда. Ҳозирда Афғонистоннинг бир неча ўнлаб туманлари толиблар назорати остига ўтиб кетган.* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210712/chegaralarimiz-daxlsizligi-hech-qanday-shubha-ostiga-qoyilmasligi-kerak-asadov--19640190.html
https://sputniknews.uz/20210708/tolibon-tojikiston-bilan-chegarada-oz-bayrogini-ornatdi-19601105.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0c/19648895_0:0:1981:1486_1920x0_80_0_0_d180ca42069857efbc8da905edcf8f7d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, толибон, юсуп кабулжанов, бош консулхона
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон, толибон, юсуп кабулжанов, бош консулхона
Афғонистондаги Россия бош консулхонаси дипломатлари Ўзбекистонга кўчирилди
Россиянинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси “вазият ойдинлашгунича” ёпилган эди.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Россиянинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси дипломатлари вақтинча Ўзбекистонга эсон-омон кўчирилди. Бу ҳақда РИА Новостига Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби Юсуф Кабулжанов
маълум қилди. “Ҳозирда Россия Федерациянинг Хайратондаги консуллик муассасида ишлаган дипломатлари эсон-омон Ўзбекистон ҳудудига олиб келинганини тасдиқлайман”, - деган ТИВ вакили.
Аввалроқ Афғонистоннинг 1TV News телеканали “Толибон”* ҳаракати жангарилари фаоллашгани сабаб Мазори Шарифдаги Туркия, Покистон ва Эрон консулхонаси фаолиятини вақтинча тўхтатгани ҳақида хабар берган эди. Россиянинг Кобулдаги элчихонаси мамлакатнинг Мазори Шарифдаги бош консулхонаси “вазият ойдинлашгунича” ёпилганини маълум қилган эди.
Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йил апрелида АҚШ президенти Жо Байденнинг мамлакатдан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилиши ҳақида баёнот бергандан сўнг кескин ёмонлашди. 6 июль ҳолатига кўра, АҚШ ўз қўшинларининг 90 фоизидан зиёдини олиб чиқиб кетишга улгурган. Афғонистондан НАТОнинг бошқа давлатлари ҳам ҳарбийларини олиб чиқиб кетмоқда.
Бунинг ортидан “Толибон”* Афғонистоннинг қатор ҳудудларига ҳужум қилиб, уларни эгаллаб олишга уринмоқда. Ҳозирда Афғонистоннинг бир неча ўнлаб туманлари толиблар назорати остига ўтиб кетган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти