https://sputniknews.uz/20210711/mamuriy-huquqbuzarlikka-oid-ishlar-elektron-yuritiladi-19627009.html
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади
Sputnik Ўзбекистон
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади. 11.07.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-07-11T09:19+0500
2021-07-11T09:19+0500
2021-07-11T09:19+0500
жамият
иш
суд
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15887219_0:320:3073:2048_1920x0_80_0_0_790fadfbac4d3c7d457684ebb5abf857.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади. Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди. Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади. Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20210113/Endi-mamuriy-uubuzarliklarga-oid-ishlarni-zhinoyat-ishlari-byicha-sudlar-kradi-15772824.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/01/1c/15887219_135:0:2866:2048_1920x0_80_0_0_a551db94838eaa1278951488fa016c92.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, иш, суд
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар электрон юритилади
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат
қарори қабул қилинди.
Қарор билан Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ягона электрон иш юритув тизими (“E-ma’muriy ish” тизими) орқали маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни юритиш тартиби бўйича низом тасдиқланди.
Унга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органлар томонидан текшириш, зарур маълумотларни олиш ҳамда улардан фойдаланиш “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилади. Ички ишлар вазирлиги “E-ma’muriy ish” тизимини ташкил этиш, унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича масъул орган этиб белгиланди.
Қарорга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга ҳамда процесснинг бошқа иштирокчиларига (жабрланувчи, гувоҳ, холислар ва бошқа иштирокчиларга) ишни кўриб чиқиш вақти ва жойи ҳақида электрон хабарнома юбориш механизми ишлаб чиқилади.
2021 йил 1 сентябргача суд қарори билан ёки бошқа сабабларга кўра бекор қилинган маъмурий жарималарни ёки камайтирилган жариманинг фарқи суммасини автоматлаштирилган тарзда фуқароларга қайтариш механизми яратилади.
Низомга кўра, қуйидагилар маъмурий ишларни юритишда ҳисобга олиш электрон ҳужжатлари ҳисобланади:
маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор.
Маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор “E-ma’muriy ish” тизими орқали электрон ҳужжат шаклида чиқарилади ҳамда ижро этиш учун ҳуқуқбузарга етказиб берилади.
Ҳуқуқбузар унга маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилади.
Шунингдек, автомототранспортларни жарима майдончаларига қўйиш ҳамда чиқариш суд ёки ваколатли органларнинг тегишли қарори асосида “E-ma’muriy ish” тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Агар маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган кундан бошлаб 3 ой давомида ижро этишга қаратилмаган бўлса, бундай қарор ижро этилмайди.
Маъмурий ишларни юритишда қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати “E-ma’muriy ish” тизими орқали амалга оширилиши мумкин.