Афғонистондаги вазият кескинлашиши ортидан чегара олдидаги Термиз қандай ҳаёт кечирмоқда
12:43 11.07.2021 (янгиланди: 12:56 11.07.2021)
© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетилишидан сўнг у ерда “Толибон”* вакиллари фаоллашди. Улар чегаранинг деярли асосий қисмини назорат қилмоқда ва бу МОда хавотирга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон вазиятни кузатмоқда ва ҳаммаси ўз изига тушишига умид билдирмоқда.
ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Рамиз Бахтияров. Афғонистонда вазият кескинлашган. Аввалгидек ҳукумат кучлари ва толиблар қарама-қаршилиги кузатилмоқда. “Толибон”* вакиллари 70 фоизгача давлат чегарасини, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари билан бўлган чегарани назорат қилмоқда.
Москвадаги музокараларда бўлиб турган ҳаракат вакиллари қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка ваъда бериб, гиёҳванд моддалари ва қурол контрабандасига қарши курашишга ишонтиришмоқда. Шу билан бирга толиблар юкларнинг транзит ташилишига кафолат бермоқда.
Аммо минтақа мамлакатлари вазият янада кескинлашган тақдирда тўлиқ шай ҳолда турибди: КХШТ мутахассислари маслаҳатлашув ва қўшма машғулотларни ўтказмоқда, Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа идоралари вазиятни назорат қилмоқда.
Афғонистонга энг яқин бўлган Термиз шаҳри қандай ҳаёт кечирмоқда? Маҳаллий аҳоли ташвишга тушганми, эвакуация белгилари ёки бошқа хавотирга сабаб бўлувчи ҳолатлар кузатиляптими – Sputnik мухбири буларни ўрганди.
Термизда хотиржамлик ҳукмрон
Чегара яқинида жойлашган Термиз шаҳри, коронавирус киритган айрим чекловларни ҳисобга олмаганда, одатдагидек ҳаёт кечирмоқда. Шаҳарда бирор бир ваҳима ёки хавотир кўзга ташланмайди. Ҳамма дўкон ва ташкилотлар одатий тарзда ишлаяпти. Фақат чегарадаги ўтказиш пунктидаги чекловларни тилга олиш мумкин, бу ҳам кўпроқ пандемия билан боғлиқ.
© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Шаҳарда қўшни Афғонистондан бўлган ишбилармонлар талайгина. Уларнинг у ерда дўкон ёки барлари бор.
Ишбилармонлар ўз мамлакатидаги вазиятни хотиржамлик билан баҳолашади ва америкаликлар кетгандан кейин Афғонистондаги низо барҳам топишига ва Ўзбекистонга яна сайёҳлар ва жанубдан қариндошлари келишига умид қилишмоқда.
Шаҳарда ҳеч қандай паспорт назоратининг кучайтирилиши ёки комендатлик соати йўқ – ҳамма бамайлихотир бир жойдан бошқа жойга бориб келиб юрибди. Бозорлар, савдо марказлари, АЁҚШлар, болалар боғчаси, ресторанлар, транспорт одатдагидек ишламоқда. Асосийси – коронавирусдан ҳимояланиш учун санитария ва карантин талабларига қилмоқ.
Афғон таътиллари
Термизда мана бир неча йилдир 186 нафар афғонистонлик талабалар таҳсил оладиган ўқув маркази фаолият юритади. Олийгоҳ раҳбарининг маълум қилишича, ўқув йили якунланиши билан 111 нафар талаба таътилни ўтказиш учун оилалари бағрига қайтишган.
Марказ директори Ойбек Рўзиевнинг сўзларига кўра, талабалар билан мулоқот қилиб турибди, уларнинг бари ўз уйларига яхши етиб олишган. Ҳозир ўқув вазифаларини бажаришмоқда. У ерда ҳеч қандай муаммо ёки қўрқиш учун сабаб йўқ.
“Ҳозир уларнинг асосий вазифаси – таълим олиш ва етук мутахассис бўлиш, келажакда ўз малака ва кўникларидан ўз мамлакатларидаги темир йўл ва таълим соҳаларида фойдаланиш. Улар Афғонистондаги ички сиёсий вазият билан қизиқишмайди ва шуғулланишмайди. Агар улар уйларига кетишни исташмаса, уларга ҳатто таътил вақтида бу ерда қолишни таклиф қилдик. Яъни Афғонистондаги сўнгги вазиятлар туфайли улардаги безовталик ва қўрқишни кўрмадик”, - дейди Рўзиев.
У Афғонистондаги барқарорлик нафақат қўшни республика фуқароларининг ўзи, балки умуман бутун минтақа учун муҳимлигини қўшимча қилди. Мамлакатнинг улган савдо-иқтисодий ва транзит салоҳияти мавжуд. Улардан бозорнинг барча иштирокчиларининг фаровонлиги йўлида фойдаланиш мумкин.
Афғонлараро можарога тўхталадиган бўлсак, ўқув маркази раҳбарининг ишончи комилки, уни фақат дипломатик ва тинчлик йўли билан ҳал қилиш мумкин ва у ҳеч қандай куч йўли билан ҳал қилинмаслиги даркор.
© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ўзбекистонда қолган афғонистонлик талабалар ҳам келажакка умид билан қарашмоқда ва охир-оқибат жанжаллашаётган томонлар ўзаро келишиб олиб, Афғонистондаги кўп йиллик урушга нуқта қўйишларига умид қилишмоқда.
“Мен бўлажак темирйўлчи сифатида мамлакатимиз гуллаб-яшнаши, янги инфратузилмалар қад ростлашини истайман. Ягона Афғонистонни бунёд этмоқ зарур”, - дейди талабалардан бири.
Юк машиналар карвони
“Термез Карго Центр” МЧЖ Сурхондарё вилояти Термиз туманида жойлашган йирик логистик терминалдир. У беш билдан буён фаолият юритади ва босқичма-босқич ҳажмларни кўпайтирмоқда. Афғонистон йилдан-йилга янада истиқболлироқ йўналиш бўлиб бормоқда. Ҳозир асосан мавсумий мевалар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ташилмоқда. Покистондан Афғонистон орқали картошка келтирилмоқда, Ўзбекистодан жанубга ловия, нўхат ва бошқа маҳсулотлар ортилган юк машиналари йўл олмоқда.
© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Марказ бирдагина бир нечта вазифани бажаради: божхона кўриги, юклаш-тушириш ишлари, терминал омборларида товарни сақлаш ҳамда юклашларга ишлов бериш ва уларни автомобилдан темир йўл транспортига кейин бошқа мамлакатларга жўнатиш юклаш.
“Афсуски, Афғонистондаги вазият ишимизни бирор тўхтатиб қўйди. – ҳажмлар тушиб кетди. Бироқ биз бир ойдан кейин юк ташиш ишлари аввалдидек қайта тикланади деб ўйлаяпмиз”, - дейди “Термез Карго Центр” директори Нодирбек Жалилов.
Шу билан бирга транзит давом этмоқда ва ҳеч қандай тўлиқ блокада киритилмаяпти.
Ўтказиш пунктидаги вазият: бегоналарнинг кириши тақиқланади
Ўзбек-афғон чегарасидаги назорат ўтказиш пункти айрим чекловлар билан ишламоқда. Улар аввало карантин чораларига боғлиқ, лекин қўшни мамлакатдаги вазият ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ўзбекистонга асосан бизнес визаси бор тадбиркорлар, хорижий давлатларнинг дипломатик рақамлари бор автомобиллар кириши мумкин.
Шунингдек, ўтказиш пункти орқали логистик марказ сари бораётган юк транспорти ўтказилмоқда. Ўзбекистондан Афғонистонга ўтишнинг ҳам имкони бор, лекин бунинг учун жиддий асослар керак, масалан, оилавий вазият ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар.
Чегарада вақти-вақти билан сариқ афғон рақамлари бўлган машиналар пайдо бўлади – бу харид қилиш учун ёки ўз ишлари билан Ўзбекистонга келаётган тадбиркорлар. Чегарада ватанига қайтаётган Афғонистон фуқароларини ҳам кўриш мумкин.
© Sputnik / Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Умуман олганда Термизда вазият тинч. Амударёнинг қарама-қарши соҳилида жойлашган Хайратон осуда бўлиб кўринади.
Кўпчилик Марказий ва Жанубий Осиёдаги вазиятга бағишланган конференциядан кейин бирор бир ўзгаришлар бўлишини кутмоқда. Халқаро анжумани 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Унда минтақа давлатлари ТИВ раҳбарлари иштирок этади, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг ташрифи кутилмоқда. Мунозараларда иштирок этиш ниятини Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳам билдирган.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқлаган террорчилик ташкилоти
© Рамиз БахтияровСитуация в Термезе и на границе с Афганистаном
Ситуация в Термезе и на границе с Афганистаном
© Рамиз Бахтияров