АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келади

© AFP 2023 / KARIM JAAFARСпециальный представителей США по вопросам афганского примирения Залмай Халилзад
Специальный представителей США по вопросам афганского примирения Залмай Халилзад - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2021
Oбуна бўлиш
Залмай Халилзад ташрифининг мақсади – Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ва Толибон* ҳаракати орасида тинчлик шартномасига эришишдир.
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад Қатар, Покистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида РИА Новости Давлат Департаментига асосланиб хабар қилмоқда.
Америкалик дипломатнинг ташрифи кеча, 9 июль куни бошланган бўлиб унинг асосий мақсади – Афғонистон Ислом Республикаси ҳукумати ва Толибон* ҳаракати орасида тинчлик шартномасига эришишдир.
Ўзбекистонда Залмай Халилзад 15-16 июль кунлари бўлиб ўтадиган “Марказий ва Жанубий Осиё: Минтақавий боғлиқлик. Чақириқ ва имкониятлар” халқаро анжуманда иштирок этади.
Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил қилинаётган ушбу юқори даражали анжуманда барча Марказий Осиё давлатлари, Хитой ва Россия ташқи ишлар вазирлари, Афғонистон ва Ўзбекистон президентлари, Покистон бош вазири ва қатор халқаро ташкилот вакиллари иштирок этади.
Анжуман Афғонистон билан ижтмоий-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшни республиканинг тинчлик йўли билан ривожланишига имкон яратиш масалалари кўриб чиқилади.
Бугун Афғонистонда вазият нотинч. АҚШ қўшинларининг 90% мамлакатдан олиб чиқиб кетилганидан сўнг Толибон* ҳаракати ҳудудларни ва муҳим чегара пунктларини бирма-бир эгаллаб ола бошлади.
Янгиликлар лентаси
0