Владимир Меньшов бизга нималарни ўргатди

© Sputnik / Рамиль СитдиковВладимир Валентинович Меньшов (1939 - 2021 гг.)
Владимир Валентинович Меньшов (1939 - 2021 гг.) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2021
Oбуна бўлиш
Бугун Россия Владимир Меньшов билан видолашмоқда.
“Розыгрыш” (“Ўйин”) унинг кинорежиссурадаги дебюти бўлди. Унда асосий қаҳрамонлар ўнинчи синф ўқувчилари Игорь Грушко ва Олег Комаровский баҳслашиб, инсоннини кучи нимада эканига ойдинлик киритишади.
Куч ҳақиқат ва адолат томонида экан. Ҳалолликни бахт-саодатдан муҳимроқ деб ҳисоблаган Грушко унга нима азиз эканини ҳимоя қилишга бел боғлайди.
Меньшов, кўпчилик айтганидек, бош рол ижрочисини узоқ излади. Уюм-уюм суратларни қайта-қайта кўриб чиқди. Натижада кўк кўзли қишлоқлик ўсмирни танлади.
Меньшов бу йигитчада ўзига ўхшаш то қабул қилинмагунича, актёрлик факультетига камида тўрт марта ҳужжат топширган паришон (лекин ўжар ҳам) йигитни кўрдикмикан?
Творческая встреча с В. Меньшовым к его 80-летнему юбилею - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
“Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильми режиссёри энди йўқ: Владимир Меньшов вафот этди
Меньшов Розыгрыш”ни суратга олишга киришганда, аллақачон беш ролни ижро этиб бўлганди. Ҳар қандай ёрқин истеъдод соҳиби сингари у ўзи ҳақида сўзлаб беришни истарди.
Аниқроғи, ўзи ҳақида эмас, балки у, Меньшов муҳим деб ҳисоблаган нарсани. Меньшов учун эса асосийси эзгулик эди. Бу Грушко ҳақиқат ва ҳалолликни муштлари билан ҳимоя қилганда, ёки “Москва кўз ёшларга ишонмайди”даги Катя Тихомированинг тақдири ўзгаришида.
У “золушка” бўлгани учун эмас, балки ҳаёт, Меньшовга кўра, адолатли бўлмаслиги мумкин.
Флобер мадам Бовари ҳақидаги гапираётиб, таъкидлагандек, “Эмма – бу мен”, эҳтимол, яна катта асос билан Владимир Меньшов айта оларди – “Катя – бу мен”. У унинг қаҳрамони сингари қон ва кўнгилда азоб чекиб, ҳам ижодий, ҳам ҳаётий муваффақият сари борарди.
У Катя Тихомирова каби ақл-ҳушини йиғиштириб, хом хаёллардан воз кечарди. Бу унинг бўлиши.
Айнан шунинг учун хулқ-атворнинг ташқи кўриниши шунчалик аниқ-ки, зеро Меньшов ўзи ҳақида сўзлаб берарди.
Белинскийнинг “Евгений Онегин” ҳақидаги таърифини бошқача қилиб айтилса, “Москва кўз ёшларга ишонмайди” бугунги кунда совет ҳаётининг энциклопедияси сифатида қабул қилинади.
У ерда ҳаммаси бор: ҳам таълим, ҳам билимга бўлган қизиқишимиз, садоқатга интилишимиз, ҳамиша адолат излашимиз ва унга эришишимиз, шинам уй хонадонига бўлган майлимиз ва иродамиз ва таваккалига ва жонни аямасдан ҳаммасини янгитдан бошлай олишимиз.
Мафтун айлагувчи самимийлик ва нозиклик – бу ҳам бизга хос, бу биз суянган дўст ёки дугонанинг елкаси, кўмак, табиий хулқ-атвор. Асосийси эса ҳам бахтиёр, ҳам қайғули онларимиз билан бўлиша олишимиз.
Владимир Меньшов с супругой Верой Алентовой на церемонии закладки именной плиты режиссера на Аллее звезд кино в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2021
Алвидо, афсона! Владимир Меньшов - Тошкентга ташриф ва мухлислар қалбидан жой олган кино
Бу маданий жиҳатлар Меньшов томонидан шунчалик чин кўнгилдан ишончли сингдирилган, тикилган, пайвандланган эдики, ҳатто димоғдор америкалик киноакадемиклар бунинг олдида ип эшишолмади.
“Москва кўз ёшларга ишонмайди” фильми “йилнинг хорижий тилдаги энг яхши фильми” номинациясида “Оскар”га лойиқ топилди.
“Қор билан юқагина қопланган, барглар билан афсун қилинган, йўловчига самимийлик топади, дарахтга эса замин”.
Бу нафақат Москва, балки бутун Россия ҳақида.
Фильм дунё юзини кўрганидан ўн йил ўтиб ҳам бошқа қадриятлар, ҳам бошқа сўзлар фурсати келди.
Самимийлик йўқолди, дарахтни кесиб ташлашди, мафтун айлагувчи ерни ҳисоб-китоб ва прагматиклик эгаллади.
Ҳалоллик ботирлик деб ҳисобланган дунё барбод бўлди.
Фақат яна ўн йил ўтиб, жуда журъатсизлик, деярли шивирлаш билан янги умидларнинг поялари пайдо бўлди.
Аввалига нима бўлган бўлишига қарамай, ғам-андуҳ енгиллашди, умид қайтди. Бари Меньшов томонидан олдиндан башорат қилингандек эди: “Ҳаёт энди бошланмоқда”, - дея 40 ёшли Катя ҳаммасини бой берган ошиғига дарс беради.
Мана шулар учун сизга, Владимир Валентинович, секин ва миннатдорчилик билан таъзим қиламиз, чуқур ғайғудамиз, бироқ, фильмларингиздан ўрганган ўзига ишониш ва адолатни ҳимоя қилиш билан кўз ёшимизни артиб, ишонишда давом этамиз.
Муҳаббатга.
Қолганлари бўлаверади.
Манба: РИА Новости.
Янгиликлар лентаси
0